«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) 10-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур Қоидалар «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 52-модда) (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 10-моддасига мувофиқ хорижий давлатлар ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг муассасалари ва ташкилотлари ўтказадиган тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси — Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат суверенитетининг рамзи;
9. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)