Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.03.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9–сон, 142–модда) мувофиқ бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.
1. Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг эскириши мазкур низомнинг иловасига мувофиқ Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрлари асосида аниқланади.

Гуруҳлар

т/р

Кичик

гуруҳлар

т/р

Асосий воситаларнинг номи

Эскиришнинг йиллик нормаси, фоизларда

I

Бинолар, иморатлар ва иншоотлар

1.

Бинолар, иморатлар

5

2.

Нефть ва газ қудуқлари

3.

Нефть-газ омборлари

4.

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари

5.

Кўприклар

6.

Дамбалар, тўғонлар

7.

Дарё ва денгиз причал иншоотлари

8.

Корхоналарнинг темир йўллари

9.

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар

10.

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар

11.

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи

12.

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи

13.

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари

14.

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари

15.

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари

16.

Иссиқхоналар ва парниклар

17.

Бошқа иншоотлар

II

Узатиш қурилмалари

1.

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари

8

2.

Ички газ қувурлари ва қувурлар

3.

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари

4.

Магистрал қувурлар

5.

Бошқалар

III

Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар

1.

Иссиқлик техника ускуналари

8

2.

Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари

3.

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар

4.

Комплекс қурилмалар

5.

Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

IV

Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)

1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар

15

2.

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари

3.

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси

4.

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари

5.

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари

6.

Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари

7.

Компрессор машиналари ва ускуналари

8.

Насослар

9.

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар

10.

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари

11.

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар

12.

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари

13.

Бошқа машиналар ва ускуналар

V

Ҳаракатланувчан транспорт

1.

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби

8

2.

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари

3.

Ҳаво транспорти

4.

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти

20

5.

Енгил автомобиллар

6.

Саноат тракторлари

7.

Коммунал транспорт

10

8.

Махсус вахта вагонлари

9.

Бошқа транспорт воситалари

20

VI

Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

1.

Компьютерлар

20

2.

Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари

3.

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси

4.

Бошқалар

VII

Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар

1.

Кўп йиллик дов-дарахтлар

10

2.

Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар)

15

3.

Бошқалар

10