Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.07.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 16 июндаги 9-мб-сонли «Статистика ҳисоботини электрон шаклда тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3312, 16.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда) 51-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ, шунингдек статистика маълумотларини электрон шаклда тақдим этиш тартибини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 219-модда), «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда), «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 20-сон, 230-модда) қонунларига мувофиқ, Интернет тармоғи орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат кўринишида давлат статистика ҳисоботини (бундан буён матнда статистика ҳисоботи деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 5-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2479-1, 08.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 10/18/2479-1/2008-сон)