«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.
а) мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича);
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) йил бошидан ўсиб бориш тартибида жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 октябрдаги 2017-56, 01-02/19-38, 323-В-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2467-2 07.11.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 10/17/2467-2/0230-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.