Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.08.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ | ||
Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимининг | ||
Государственный образовательный стандарт | ||
Таълимнинг барча босқичлари битирувчиларининг чет тиллари бўйича | ||
ТАЛАБЛАР | ||
ТРЕБОВАНИЯ | ||
к уровню подготовленности выпускников всех ступеней |
Битирувчилар | Умумевропа халқаро стандарти даражалари | Даража номланиши | |
Умумий ўрта таълим | Бошланғич синф (4-синф) битирувчилари | А 1 | Чет тилини ўрганишнинг бошланғич даражаси |
9-синф битирувчилари | А 2 | Чет тилини ўрганишнинг таянч даражаси | |
Чет тиллар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабларнинг 9-синф битирувчилари | А 2+ | Чет тилини ўрганишнинг кучайтирилган таянч даражаси | |
Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими | Чет тилларга ихтисослашмаган академик лицейлар битирувчилари | В 1 | Чет тилини ўрганишнинг мустақил бошланғич даражаси |
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари | |||
Чет тилларга ихтисослашган академик лицейлар битирувчилари (иккинчи чет тили) | |||
Чет тилларга ихтисослашган академик лицейлар битирувчилари | В 1+ | Чет тилини ўрганишнинг кучайтирилган мустақил бошланғич даражаси | |
Олий таълим | Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари | В 2 | Чет тилини ўрганишнинг мустақил мулоқот даражаси |
Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлмаган факультетлари магистратура босқичи битирувчилари | |||
Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари (иккинчи чет тили) | |||
Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари бакалавриат босқичи битирувчилари | С1 | Чет тилини ўрганишнинг эркин мулоқот даражаси | |
Олий таълим муассасаларининг ихтисослиги чет тили бўлган факультетлари магистратура босқичи битирувчилари |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказолар). | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Тинглаш учун мўлжалланган матнлар. Дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқи. Эртаклар ва ҳикоялар. Ўрганилаётган тил соҳибининг тасмага ёзилган нутқи (қўшиқлар, шеърлар, диалоглар ва бошқалар). |
Гапириш | Диалогик нутқ. Саломлашиш. Ўзини таништириш. Миннатдорчилик билдириш. Илтимос қилиш. Маълумот олиш ва бериш. Узр сўраш. Табриклаш. Таклиф этиш ва таклифни қабул қилиш/рад этиш. Монологик нутқ. Воқеа-ҳодиса ёки тажрибани содда баён қилиш. Қисқа ҳикояларни гапириб бериш. Ёшига мос мавзуда содда ва кичик тақдимотлар қилиш. | ||
Ўқиш | Фақат ўзлаштирилган тил материалидан ташкил топган қисқа матнлар. Таркибида маъносини тахмин қила олиш мумкин бўлган баъзи янги сўзлардан иборат содда матнлар. Муайян маълумотни қидириб топиш. Бўш вақтда содда ҳикоялар ва шеърлар ўқиш. | ||
Ёзиш | Ҳуснихат, орфография. Содда хабарномалар ёзиш (табриклар, эслатмалар, хатлар ва бошқалар). Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдириш. | ||
Тил компетенцияси | Графика ва орфография | Алифбонинг барча ҳарфлари, ҳарфларнинг асосий комбинациялари, товуш ва ҳарфлар мутаносиблиги; ҳарфларни ўқиш ва ёзишнинг асосий қоидалари. | |
Фонетик компетенция | Товушларни гапда ва якка ҳолда эшитганда фарқлай олиш. Асосий коммуникатив гап турларига (дарак, сўроқ, буйруқ гап) мос равишда ритм ва интонациядан тўғри фойдалана олиш. Тилнинг асосий барча товушларини, гапириш кўникмасини ривожлантириш билан бирга нутқда ишлата олиш. | ||
Лексик компетенция | Мавзуга оид сўзларни содда матнларда тўғри ишлата олиш. Сўзнинг ясалиши (аффиксация усули ва сўзларнинг қўшилиши), бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар (байналминал сўзлар) ҳақида дастлабки тушунчага эга бўлиш. | ||
Грамматик компетенция | Сўз туркумлари. Синтаксиснинг асосий қоидалари. Ҳозирги ва ўтган замон феъл шакллари ва ҳоказо. | ||
Социолингвистик | Синф дискурси ҳамда кундалик ҳаётдаги вазиятлардаги содда мулоқот моделларини ўрганиш. Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданияти ҳақида асосий маданиятлараро маълумотларга эга бўлиш (масалан, фестиваллар ва анъаналар ҳақида). | ||
Прагматик компетенция | Маълум бир нарсани тушунмаган ҳолатларда қайта сўрай олиш. |
Компетенциялар | Билиш ва қўллай олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Содда йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади. Содда саволлар ва гапларни тушуна олади. Содда шеърлар, ҳикоялар, қўшиқларни тушуна олади. Таниш контекстларда содда аутентик нутқни тушуна олади. |
Гапириш | Диалог. Маълумот сўрай ва маълумот бера олади. Ёрдам сўраб мурожаат қила олади. Содда савол-жавоб қила олади. Монолог. Яшаш жойи, оила, дўстлари ва танишлари ҳақида гапира олади. Ўзини таништира олади, ёқтирган ва ёқтирмаган нарсалари ҳақида гапира олади. Таниш мавзуда жуда қисқа тақдимотлар қила олади. | ||
Ўқиш | Таниш мавзуларда маълумот берувчи матнларнинг асосий мазмунини тушуна олади. Жой ёки инсонлар тасвирланган қисқача матнни (зарур ҳолларда кўргазмалардан фойдаланган ҳолда) тушуна олади. Содда хабарларни, масалан оддий хатлар, электрон хатларни тушуна олади. Содда ёзма йўриқнома ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади. | ||
Ёзиш | Шахсий содда хабарларни (табриклар, қайдлар, электрон хатлар) ёза олади. Шахсий маълумотлар (исм-шариф, яшаш манзили ва ҳоказо) билан содда анкетани тўлдира олади. Содда шеър ва ҳикоялар ёза олади. | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз эта олади. Сўз ва гап урғусини тўғри қўя олади. Коммуникатив вазиятларда интонация моделларини фарқлай билади ва улардан фойдалана олади. | |
Лексик компетенция | Ўзлаштирилган лексик воситаларни контекст (матн)да қўллай олади. Мавзуга оид содда сўзларни коммуникатив вазиятларда қўллай олади. Баъзи байналминал сўзлар ва турдош сўзларни фарқлай олади ҳамда уларни қўллай олади. | ||
Грамматик компетенция | Коммуникатив вазиятларда содда грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади. Сўз ва сўз бирикмаларини «ва» боғловчиси билан боғлай олади. Феъл шакллари ва содда пайт равишдошларидан фойдаланган ҳолда гапларни тўғри баён қилади ва ҳикоялар ҳамда воқеаларни тўғри кетма-кетликда таърифлай олади. |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказо). | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Тинглаб тушуниш. Дарсга оид кўрсатмалар ва ўқитувчи нутқи. Ҳикоялар, об-ҳаво маълумотлари, эълонлар, ТВ ва радио дастурлар. Ўрганилаётган тил соҳибининг тасмага ёзилган нутқи (қўшиқлар, шеърлар, диалоглар ва бошқалар). Ривожлантириладиган билим, кўникма ва малакалар: асосий мазмунини тушуниш учун тинглаш; тўлиқ батафсил тушуниш учун тинглаш; муайян масалалар ёки маълумотлар учун тинглаш. |
Гапириш | Диалогик нутқ. Расмий ва норасмий саломлашиш. Ўзини таништириш. Рози бўлиш ва рад этиш. Гапни такрорлаш ва аниқлаштиришни илтимос қилиш. Маълумот олиш ва бериш. Табриклаш. Таклиф этиш ва таклифни қабул қилиш/рад этиш. Монолог нутқ. Воқеа ёки тажрибани содда баён қилиш. Қисқа ҳикояни гапириб бериш. Ёшига мос мавзуда содда ва қисқа тақдимот қилиш. Ўрганилаётган чет тили материали асосида қисқа ҳисобот бериш. | ||
Ўқиш | Ўрганилган ва ўрганилаётган тил материалидан ташкил топган қисқа матнларни ўқиш. Таркибида маъносини тахмин қила олиш мумкин бўлган баъзи янги сўзлардан иборат бадиий ва медиа матнларни ўқиш. Қисқа хабарлардан иборат содда хатларни ўқиш. Дарсдан бўш вақтларида содда ҳикоялар ва шеърларни ўқиш. Ривожлантириладиган билим, кўникма ва малакалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, ёрлиқлар ва ҳоказо). | ||
Ёзиш | Шахсий хатлар (қисқа хабарлар, табриклар, эслатмалар, хатлар ва ҳоказолар)ни ёзиш. Содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдириш. | ||
Тил компетенцияси | Графика ва орфография | Пунктуация ва орфография қоидаларини ўрганишни такомиллаштириш. | |
Фонетик компетенция | Товушларни гапда ва якка ҳолда тинглаганда фарқлай олиш. Коммуникатив вазиятларда гапнинг коммуникатив турлари (дарак, сўроқ, буйруқ гап)га мос равишда ритм ва интонациядан тўғри фойдаланиш. Тил товушларини, гапириш кўникмасини ривожлантириш билан бирга нутқда ишлатишни машқ қилиш. | ||
Лексик компетенция | Мавзуга оид сўзларни оддий матнда тўғри ишлата олиш. Сўз тузилиши (қўшма сўзлар ва аффиксация), бошқа тиллардан кириб келган сўзлар (байналминал сўзлар) ҳақида илк тушунчаларни шакллантириш. | ||
Грамматик компетенция | Сўз туркумлари. Синтаксиснинг асосий қоидалари. Феълнинг ҳозирги, ўтган ва келаси замон шакллари. Аниқ ва мажҳул нисбат. Бошқалар. | ||
Социолингвистик компетенция | Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар халқлари маданияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ҳамда баъзи масалаларнинг тилга боғлиқлигини англаш, масалан, саломлашиш одати, мурожаат шакллари, хушмуомалаликнинг асосий меъёрлари ва ҳоказо. | ||
Прагматик компетенция | Таниш вазиятларда керакли тил воситаларини танлаш. |
Компетенция | Билиш ва қўллай олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | А2 Ўз эҳтиёжлари ва қизиқишларига бевосита боғлиқ бўлган гап ва ибораларни тушуна олади. Бирор ерга бориш бўйича содда йўриқномаларни тушуна олади. Содда хабарлар ва эълонлардаги асосий маъноларни тушуна олади. А2+ Кундалик мавзулардаги тасмага ёзилган парчалардан муҳим маълумотларни тушуна олади. Муҳокама этилаётган масаланинг асосий мавзусини аниқлай олади. |
Гапириш | Диалог. | ||
Ўқиш | А2 | ||
Ёзиш | А2 | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Чет тилининг барча товушларини аниқ талаффуз қила олади. | |
Лексик компетенция | Ўзлаштирилган лексик бирликларни контекстда қўллай олади. | ||
Грамматик компетенция | Коммуникатив вазиятларда асосий грамматик ва синтактик тузилмаларни қўллай олади. |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Кундалик ҳаётга оид мавзулар (шахсий маълумот, оила ҳақида маълумот, бўш вақтни ўтказиш ва ҳоказо). | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Касбга оид ихтисослашган аутентик ва ярим аутентик дискурслар. Ўрганилаётган чет тилининг турли вариантлари (акцентлар). Долзарб мавзулардаги содда радио ва теледастурлар. Шахсий қизиқиш ва касб-ҳунарга оид содда дастурлар. Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг асосий мазмунини тушуниш, тўлиқ батафсил тушуниш ва муайян маълумотлар олиш учун тинглаш. |
Гапириш | Диалог. | ||
Ўқиш | Фаол тил материалидан ташкил топган касб-ҳунарга оид содда матнларни ўқиб тушуниш. | ||
Ёзиш | Содда иш ҳужжатлари (хатлар ва электрон хатлар, ҳисоботлар, режалар, хизмат кўрсатишни таклиф этиш хатлари, резюме, йўлланма хатлар, анкета шакллари ва ҳоказолар). | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Сўз, якка ибора ва дискурсни аниқ талаффуз қилиш устида ишлаш. | |
Лексик компетенция | Касб-ҳунарга йўналтирилган луғат бойлигини ошириш. | ||
Грамматик компетенция | Аввалги даражаларда ўзлаштирилган грамматик материални оммавий ва касб-ҳунарга оид контекстларда етарли даражада тўғри қўллаш (феъл замонлари, модал сўзлар, сифат ва равишнинг қиёсий даражалари, детерминантив сўзлар, предлоглар ва ҳоказо). | ||
Социолингвистик компетенция | Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар халқлари маданиятлари ҳақида асосий тасаввурга эга бўлиш ҳамда баъзи масалаларнинг тилга боғлиқлигини англаш (масалан, саломлашиш одоби, мурожаат шакллари, хушмуомалаликнинг асосий нутқий меъёрлари ва ҳоказо). | ||
Прагматик компетенция | Тақдимот қилиш кўникмаларини ривожлантириш. |
Компетенциялар | Билиш ва қўллай олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Оммабоп таниш мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади. Касб-ҳунарга оид мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади. Шахсий қизиқиш ёки касбга оид кундалик воқеалар ва дастурлар ҳақидаги телерадио янгиликлар секин, бироқ равон гапирилганда уларнинг асосий мазмуни ва ғоясини тушуна олади. Батафсил ёзишга йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади. Таниш мавзудаги муҳокамага кириша олади. |
Гапириш | Диалог. Саёҳат мобайнида ёки касбий соҳада вужудга келиши мумкин бўлган аксарият вазиятларда мулоқот қила олади. Таниш, шахсий қизиқишларга оид ёки кундалик мавзуларда тайёргарликсиз суҳбатга кириша олади. Ҳам оммабоп, ҳам касб-ҳунарга оид масалалар бўйича маълумот олади ва бера олади ҳамда фикр алмаша олади. Кенг миқёсдаги ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар, масалан ғамгинлик, бахтиёрлик, дилхиралик, мамнуният, ҳайратланишни ифода қила олади ва уларга жавоб қайтара олади. Мавзу бўйича суҳбат ёки муҳокамада қатнаша олади. Саёҳат, харид, банк ва бошқа умумий кундалик ёки меҳнат фаолиятига оид вазиятлардаги юмушларни самарали уддалай олади. Йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуниб, уларга амал қила олади. Расмий суҳбатда, масалан ишга жойлашиш ёки степендия олиш учун бўладиган суҳбатда олдиндан кутса бўладиган саволларга жавоб бера олади. Юзма-юз мулоқотда ёки телефон орқали учрашув ёки тадбир вақти ва жойини режалаштира олади. Касб-ҳунарга оид мавзудаги саволлар бера олади ва уларга жавоб қайтара олади. Монолог. Ихтисосликка оид ёки бошқа таниш мавзуларда қисқа, мантиқий фикрлар билан боғланган тақдимот қила олади. Таниш вазиятлар ва мавзуларни содда тасвирлаб, улар ҳақида бевосита ахборот бера олади. Воқеа-ҳодисалар ва тадбирлар тафсилотларини боғлай олади. Орзу-умидлар, хоҳиш-истак ва режаларни тасвирлай олади. Оммага эълон ёки тақдим қилиш жараёнида режалар ёки чора-тадбирларни тасвирлай олади. Содда иборалар ёрдамида масала ёки далил ва сабабларни келтира олади. | ||
Ўқиш | Ихтисослик соҳаларида фактларга асосланган мураккаб бўлмаган матнларни тўлиқ тушуна олади. | ||
Ёзиш | Шахсий ва касбий контекстларда қайдлар ва хабарлар ёзиб, уларнинг шошилинчлиги, муҳимлиги ёки зарурлигини ифодалай олади. Стандарт форматга асосланган қисқа касбга оид ҳисоботлар ёза олади. Меҳнат амалиёти тажрибасига оид оддий ҳисоботларни ёза олади. Иш жойи билан боғлиқ масалалар ва вужудга келадиган вазиятлар бўйича оддий ҳисоботлар ёза олади. Резюме ва тавсия хатларини ёза олади. | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкидлаш мақсадида урғу ва интонациядан тўғри фойдалана олади. | |
Лексик компетенция | Касб-ҳунарга оид луғат бойлигидан фаол фойдалана олади. Ўз соҳаларида кенг тарқалган халқаро ва турдош сўзларни танийди ва ишлата олади. Ўз ихтисослиги доираси ва ундан ташқарида сўз тузилиши элементлари (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги)ни танийди ва тушуна олади. | ||
Грамматик компетенция | Коммуникатив мақсадларда зарур бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини таний олади ва улардан тўғри фойдалана олади. |
Компетенциялар | Билиш ва бажара олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Ўз мутахассислиги доирасидаги яхши тузилган маъруза ёки суҳбатни тушуна олади. Ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радио дастурлар ва бошқа манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади. Шахсий қизиқиш, ўқиш ёки касбга оид соҳадаги оғзаки манбаларни тинглаб, ҳам асосий мазмуни, ҳам махсус маълумотларни англай олади. Тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади. |
Гапириш | Диалог. Таниш кундалик ва бошқа умумий мавзуларда маълум даражада ўзида ишонч билан маълумот алмаша олади, текшира олади ва тасдиқлай олади. Муаммони тушунтириб бера олади ва уни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила олади. Кутилмаган мулоқот вазиятларида иштирок эта олади: тайёргарликсиз суҳбат ва муҳокамаларни олиб бора олади. Таниш мавзуларда дебатлар ва муҳокамаларда иштирок эта олади. Муҳокамалар жараёнида мавҳум мавзулар ва масалаларда ўз фикрини ифода қила олади. Муҳокама ёки суҳбат мобайнида ўзгалар фикрини шарҳлай олади. Батафсил кўрсатмаларга оид саволларга жавоб бера олади. Саволлар бериб, тегишли шарҳлар келтириб, интервью олиб бора олади. Интервью ёки маслаҳат бериш мобайнида керакли маълумотларни бера олади. Монолог. Оммабоп ёки ихтисосликка оид мавзуда яхши тузилган тақдимот қила олади. Қисқа ҳикоя, мақола ёки муҳокама мазмунини қисқача баён қила олади. Ўз қарашларини тушунарли ва аниқ ифодалай олади. | ||
Ўқиш | Каттароқ матнларни ўқий олади, матннинг турли қисмларидан тегишли маълумот йиға олади. Мунозарали матннинг хулосасини аниқлай олади. Матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади. Махсус маълумот олиш учун нисбатан катта ҳажмдаги матнларни ўқий олади. Махсус маълумот олиш, тўлиқ тушуниш учун қисқа газета мақолаларини, интернет матнлари ва бошқаларни ўқий олади. | ||
Ёзиш | Маъруза пайтида ўзи фойдаланиши учун етарли даражада аниқ бўлган қайдлар қила олади. Ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади. Расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади. Тажриба, фаолият ва тадбирлар ҳақида талабга жавоб бера оладиган ҳисоботларни ёза олади. Лойиҳа иши ҳақида қисқача ҳисобот ёза олади. Ҳикоя ёза олади. | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гапларда ритм ва интонациядан фойдалана олади, гапни маъно бўлакларига ажрата олади. Тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкид мақсадида урғу ва интонациядан фойдалана олади. Чет тилининг асосий вариантларини ажрата олади. | |
Лексик компетенция | Ўз мутахассислигига оид лексикани ажрата олади ва қўллай олади. | ||
Грамматик компетенция | Коммуникатив мақсадларда зарур бўлган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини ажрата олади ва улардан тўғри фойдалана олади. |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Интернет ва ахборот технологияларига оид мавзулар. | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Маърузалар, тақдимотлар, мунозараларни. Радио ва телерепортажлар, янгиликлар, интервьюлар, ҳужжатли фильмлар ва ҳоказоларни. Эълонларни. Ўрганилаётган тил эгасининг тасмага ёзилган овозини (фильмлар, ҳужжатлар, нутқлар ва ҳоказо). Ўрганилаётган тил эгалари ўртасидаги ижтимоий мулоқотни. Ривожлантириладиган кўникмалар: умумий мазмунни тушуниш учун тинглаш, тафсилотларни тушуниш учун тинглаш ва айрим маълумотларни олиш учун тинглаш. |
Гапириш | Диалогик. | ||
Ўқиш | Ёзишмалар, хабар, хатлар ва электрон хатлар. Соҳага оид материални жамлаган аутентик матнлар. Ихтисослик лексикаси ва атамаларни ўз ичига олган матнлар: масалан, матн парчалари, маърузалар, ҳисоботлар ва дарсликлардан олинган парчалар. Илмий ва мутахассислик адабиётлари (даврий, электрон адабиётлар). Ривожлантириладиган кўникмалар: чет тилидаги материалларнинг умумий мазмунини тушуниш, айрим маълумотларни олиш, тафсилотларни тушуниш ва йўналишни аниқлаш учун ўқиш (белгилар, кўрсаткичлар ва ҳоказо). | ||
Ёзиш | Ёзишмалар (хатлар ва хабарлар). Махсус маълумотлар (хотиралар, қайдлар, тақризлар, резюмелар ва ҳоказо). Эссе (баён ва иншолар), хулосалар. Тадқиқот ишлари (мақолалар, битирув малакавий иши ва ҳоказолар). | ||
Лексик компетенция | Касбий лексика ва атамаларини, умумий қисқартмаларни кенгайтириш. Сўз ясалиши (қўшма сўзлар ва аффиксация), ўзлашма сўзлар (байналминал сўзлар) ва ўзакдош сўзлар. Антонимлар, синонимлар ва бошқа умумлексик муносабатлар. | ||
Грамматик компетенция | Ўтилган грамматик материал (феъл замонлари, модал феъллар, сифат ва равишларнинг қиёсий даражалари, детерминантив сўзлар, предлоглар ва ҳоказо)ни кундалик ва соҳадаги контекстларда тўғри қўллай олиш. | ||
Социолингвистик компетенция | Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятлари мисолида (ижтимоий ва таълим доираларида) маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш ва унинг мулоқот билан боғлиқ хусусиятлари, жумладан, саломлашиш, мурожаат шакллари, хушмуомалалик ва ҳоказо. | ||
Прагматик компетенция | Тақдимот қилиш маҳоратини янада такомиллаштириш. |
Компетенциялар | Билиш ва бажара олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Кенг кўламли нутқ ёки қатор мураккаб фикрлар баёнини тушуниб кузата олади. Маъруза, нутқ, баёнот, тафсилотли йўриқномалар, илмий ва ихтисослик тақдимотлар, сўров ва фикрларнинг моҳиятини тушуна олади. Эълон ва хабарларни тушуна олади. Таниш ва нотаниш контекстдаги мураккаб аутентик нутқни тушуна олади. Ўрганилаётган тил эгаси бўлган сўзлашувчиларнинг суҳбат ёки мунозарасининг аксарият қисмини тушуна олади. Радио, интернет ва телевидение дастурлари, интервьюларнинг аксарият қисмини тушуна олади. |
Гапириш | Диалог. | ||
Ўқиш | Таниш ва нотаниш мавзулардаги матнларнинг асосий/айрим жиҳатларини тушуна олади. | ||
Тил компетенцияси | Ёзиш | Махсус номалар ёза олиш (бизнес хатлари, электрон хатлар). Соҳага оид яхши тузилган иншо ва маърузалар ёза олади. Етарли даражада грамматик, мазмун жиҳатдан тўғри тузилган ва мос услубдаги илмий ва тадқиқот мақолаларини ёза олади. Таклифлар, хулосалар ва тезислар ёза олиш. Зарур ҳолда ўз соҳалари бўйича битирув малакавий иш ёза олади. | |
Лексик компетенция | Махсус лексика ва атамаларни контекстда қўллай олади. | ||
Грамматик компетенция | Коммуникатив вазиятларда мураккаб грамматик ва синтактик структураларни ишлата олади. |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Кундалик ҳаётга оид мавзулар (масалан, парҳез сақлаш, фарзандлар тарбияси ва ҳоказо). Кенг ижтимоий мавзулар (масалан, тиббиёт, илм-фан ва технологиялардаги этика масалалари, ижтимоий масалалар, ёшларнинг жиноят содир этиши, умумижтимоий мажбуриятлар ва ҳоказо). Ижтимоий-маданий мавзулар (масалан, маданий муҳитга мослашишдаги ўзга маданиятни тўғри талқин этишдаги эҳтиёткорлик, маданий шок, ижтимоий тафовутлар, маданий ўзликни сақлаб қолиш, турли доираларда ўзини маданий муҳитга мос тарзда тутиш, ўқув материалларини яратиш жараёнида маданиятни талқин этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ва ҳоказо). Касбий йўналтирилган мавзулар: лингвистика ва социолингвистика муаммолари, тилни ўргатиш ва тилни ўрганиш ва ҳоказо. | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаш | Кенг қамровли мавҳум ва мураккаб мавзудаги матнларни тушуниш. Кенг кўламдаги идиома ва иборалари оғзаки нутқ намуналарига бой аудио тасмалар, ахборот ва оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар ва ҳоказо). Гуруҳ муҳокамасидаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот. Теледастур ва фильмлар. Ўрганилаётган тил соҳиби бўлган ва бўлмаган сўзлашувчиларнинг турли расмий ва норасмий жойлардаги ёки таълим муассасаларидаги аутентик оғзаки нутқ намуналари. Соҳага оид маърузалар, муҳокамалар ва мунозаралар. Ўрганилаётган тил воситасида аудиториядаги мулоқот. |
Гапириш | Оғзаки мулоқот (диалогик нутқ). Шахслараро мулоқот ва суҳбатлар. Оммавий мунозаралар ва расмий муҳокама. Ўз мутахассислик соҳасига оид бўлган ёки бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги нутқлар ва мулоқотлар. Ишга қабул қилувчи ёки ишга кирувчи сифатида суҳбатда қатнашиш. Аудиторияда қўлланиладиган иборалар. Оғзаки монологик нутқ. Кўрсатмалар. Тақдимотлар. Конкрет ёки мавҳум мавзулар бўйича ўз мулоҳазасини билдириш ва уларни асослаш. Ўз фикрини асосланган тарзда билдириш. Фикрлар, муҳокама ёки соҳага оид мақола юзасидан умумлашган хулоса чиқариш. | ||
Ўқиш | Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраши мумкин бўлган узун ва мураккаб матнлар. Бадиий ва илмий-оммабоп китоблар, шунингдек адабий журналлар. Даврий нашрлар. Йўриқномалар (қўлланмалар, таомномалар ва ҳоказо). Реклама материаллари. Турли маълумотнома шакллари, ўқитувчи кундалиги, сўровномалар. Норасмий хатлар, электрон хатлар ва ҳоказо. Меморандумлар, маърузалар, танқидий таҳлиллар, иш қоғозлари. | ||
Ёзиш | Мақолалар. Таълим материаллари учун кўрсатмалар. Маълумотнома шакллари ва сўровномалар. Бизнес ва мутахассисликка доир хатлар. Иншолар, маърузалар, таҳлиллар, тақризлар. Битирув малакавий иши. Резюме, йўлланмалар. | ||
Тил компетенцияси | Лексик компетенци | Кенг кўламдаги сўз бойлиги, идиоматик ва оғзаки нутқ иборалари. Мутахассисликка оид (чет тили ўқитиш ва амалий тилшунослик) атамаларини ўзбек, рус ва ўрганилаётган тил воситасида қиёслаш ва таққослаш. | |
Грамматик компетенция | Коммуникатив компетенциянинг асосий қисми бўлган мазмунини ёритиб берувчи мураккаб гаплар. Грамматик элементлар, категориялар, структуралар ва жараёнларни ўз ичига олган грамматик семантика. Дискурс даражасидаги грамматика. | ||
Социолингвистик компетенция | Ўзбекистон ва тили ўрганилаётган мамлакатлар маданиятлари мисолида маданиятлараро мулоқотни чуқурроқ тушуниб етиш ва унинг тил билан боғлиқ масалалари, жумладан, саломлашиш, мурожаат шакллари, хушмуомалалик жиҳатлари ва ҳоказо. Турли маданиятдаги коммуникациянинг новербал элементлари: хатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар устида ишлашни давом эттириш. | ||
Прагматик компетенция | Тақдимотлар қилиш маҳоратини янада такомиллаштириш. Фикрларни мос тарзда оғзаки ва ёзма нутқда боғлаш. Турли ижтимоий, таълим ва мутахассислик доираларида мос равишда тилни мақбул расмийлик даражасида қўллашни англаб етиш. Мулоқот жараёнидаги нутқни бўлиш, аниқлик киритиш, бошқача талқин этиш, жумлаларни тиклаш, тўлдириш стратегиялари ва ҳоказо. |
Компетенциялар | Билиш ва бажара олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Ўз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқ намуналарини айрим ноаниқ жиҳатларини ойдинлаштириб олиш зарурати туғилса, сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил шеваси нотаниш бўлган ҳолларда ҳам тушуна олиш. Кенг кўламдаги идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини фарқлай олиш ва ижтимоий муҳитга мос тарзда тилда берилган дискурс хусусиятини тушуна олиш. Кенг кўламли нутқларни аниқ тузилмаган ҳолларда ҳам тушуниш ва улардаги очиқ-ойдин ва яширин фикрларни ҳам етарли даражада англай олиш. Муҳокама ва дебатлардаги бошловчи ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот жараёнида, мавзулар мавҳум ёки нотаниш бўлса ҳам, осонлик билан тушуниш ва кузата олиш. Кенг қамровли, тилнинг айрим ностандарт ишлатилиш ҳолларини ҳам ўз ичига олган аудио тасма ва ахборот материалларини тушуна олиш ва сўзловчилар ўртасидаги нозик тафсилотлар ва муносабатларнинг муҳим жиҳатларини аниқлай олиш. Фильмлардаги сленг ва идиоматик ибораларнинг ишлатилишини аксарият қисмини тушуна олиш. Шовқинда ҳам оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар)ни ўқиб тегишли маълумот ола билиш. |
Гапириш | Оғзаки мулоқот (диалог). Ўз фикрини деярли қийинчиликсиз, равон, эркин ва спонтан равишда билдира олиш. Кенг кўламли лексик бойликка эга бўлган ҳолда сўзамоллик билан мулоқотдаги бўшлиқларни тўлдира олиш. Ўз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган мавҳум ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқларни етарли даражада ойдинлаштириб олиш зарурати туғилган ҳолда сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил шеваси нотаниш бўлган ҳолларда ҳам батафсил тушуна олиш. Ишга қабул қилувчи ёки ишга кирувчи сифатида суҳбатда қатнашиш жараёнида ҳеч қандай кўмаксиз фикрини кенгайтириб, равон тарзда ифодалай олиш, тегишли тил воситаларидан унумли фойдалана олиш. Мавҳум, мураккаб ва нотаниш мавзулардаги мунозараларда ҳам қатнаша олиш. Ўз расмий нуқтаи назарини ишонч билан илгари сурган ҳолда, қарши томоннинг бир қатор мураккаб савол ва шарҳларига мос равишда равон ва спонтан тарзда жавоб бера олиш. Оғзаки монологик нутқ. Турли мавзуларни уйғунлаштирган ҳолда тўлиқ тасвирий ёки ҳикоявий тарзда фикрларни алоҳида жиҳатларга урғу берган ҳолда баён этиш ва мос равишда якунлаб, хулоса қила олиш. | ||
Ўқиш | Ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган бирмунча узун ва мураккаб матнларни қийин жойларини қайта ўқиш имконияти берилган ҳолатда батафсил тушуна олиш. Луғатдан фойдаланиб ҳар қандай турдаги хатларни тушуна олиш. Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраш эҳтимоли бўлган кенг кўламдаги узун ва мураккаб матнлар (масалан, соҳага оид мақолалар, китоб боблари, шарҳлар)ни батафсил тушуна олиш ва улардаги кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатлари, қарашлар, очиқ-ойдин ва яширин фикрларни аниқлай олиш. Вебсайт ёки журналлардан ўз мутахассислик соҳаларига оид тегишли тафсилотларни ола билиш. | ||
Ёзиш | Мураккаб мавзулардаги матнларни бирламчи масалаларга урғу берган ва иккиламчи масалаларни етарли тарзда кенгайтирган ҳолда ёрита олиш, асосли ва ўринли мисоллар келтира олиш, ҳамда мос равишда якунлаб, хулоса ёза олиш. Аниқ, батафсил, яхши тузилган тасвирий ҳамда ижодий тарафдан мукаммал, табиий ва ўз услубига эга, маълум ўқувчига кўзланган матнлар ёза олиш. Аниқ, яхши тузилган, асосий масалаларга урғу берган ҳолда (масалан, битирув малакавий ишида) мураккаб тушунчаларнинг талқинини ёза олиш. Ўз фикрини кенгайтириб, қўшимча фикрлар, далиллар ва мақбул мисоллар билан ёрита олиш. Шахсий мазмундаги турли матнлар (кундаликлар, ўтган ҳодисалар таҳлили)ни ўзига хос услубда ёза олиш. Маъруза, мақола ва муҳокамалар хулосаларини ёза олиш. Мутахассислик ва таълимга оид таҳлиллар ёза олиш. | ||
Тил компетенцияси | Фонетик компетенция | Интонацияни ўзгартириш ва гап урғусини тўғри қўйиш орқали мазмуннинг турлича талқинини ифодалай олиш. | |
Лексик компетенция | Кенг кўламли сўз бойлигига эга бўлган ҳолда мулоқотдаги бўшлиқларни тўлдира олиш (кам ҳолларда зарур ибораларни топа олмаслик ёки ўзини мулоқотдан олиб қочиш стратегияларини қўллаш). Идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини қўллай олиш. Айрим кичик хатолардан истисно тарзда жиддий лексик хатоларга йўл қўймаслик. Мутахассисликка оид (чет тили ўқитиш ва амалий тилшунослик) ўрганилаётган чет тилидаги атамаларни яхши тушуниб, қўллай олиш. | ||
Грамматик компетенция | Мунтазам равишда грамматик жиҳатдан тўғри ва хатолардан бирмунча ҳоли фикрларни қўллай олиш. |
Компетенциялар | Таълим мазмуни | ||
Мавзулар | Глобал муаммоларга оид мавзулар (масалан, замонавий технологиялар ва уларнинг инсониятга таъсири, глобаллашув, миграция, экология, терроризм, ишсизлик ва ҳоказо). | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Кенг қамровли мавҳум ва мураккаб мавзулардаги матнлар. Кенг кўламдаги идиоматик иборалар ва оғзаки нутқ намуналарига бой аудио тасмалар, ахборот ва оммавий эълонлар (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар). Гуруҳ муҳокамасидаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқот. Теледастур ва фильмлар. Ўрганилаётган тил соҳиби бўлган ва бўлмаган сўзлашувчиларнинг турли расмий ва норасмий доиралардаги ёки таълим муассасаларидаги аутентик оғзаки нутқ намуналари. Соҳага оид маърузалар, баҳс-мунозаралар. |
Гапириш | Оғзаки мулоқот (диалогик нутқ). | ||
Ўқиш | Ижтимоий, мутахассислик ёки таълим соҳаларида учраш эҳтимоли бўлган бирмунча узун ва мураккаб матнлар. | ||
Ёзиш | Маълумотнома шакллари ва сўровномалар. | ||
Лексик компетенция | Юқорида қайд этилган мавзуларга оид лексика. | ||
Грамматик компетенция | Ихтисослашган матнлардаги грамматик структуралар (масалан, илмий иншода мажҳул нисбатнинг қўлланилиши). | ||
Социолингвистик компетенция | Тилнинг маданият жиҳатлари (масалан, идиомалар, мақоллар ва ҳоказо). | ||
Прагматик компетенция | Нутқни тушуниш, талқин этиш ва сўзлашдаги тегишли стратегия ва услублар. |
Компетенциялар | Билиш ва бажара олиш | ||
Лингвистик компетенция | Нутқий компетенция | Тинглаб тушуниш | Ўз мутахассислик соҳаларига оид бўлмаган абстракт ва мураккаб мавзулардаги кенг кўламли нутқларни айрим жиҳатларини ойдинлаштириб олиш зарурати туғилса, айниқса сўзловчининг талаффузи ноаниқ ёки тил диалекти нотаниш бўлган ҳолларда ҳам тушуна олиш. Кенг кўламдаги идиоматик ва оғзаки нутқ ибораларини фарқлай олиш ва ижтимоий муҳитга мос тарзда тилнинг ўзгариш хусусиятини тушуна олиш. Кенг кўламли нутқларни аниқ тузилмаган ҳолларида ҳам тушуниш ва улардаги очиқ ойдин ва яширин фикрларни ҳам етарли даражада англай олиш. Муҳокама ва дебатлардаги асосий ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги мураккаб мулоқотни, мавзулар бирмунча мавҳум ёки нотаниш бўлган ҳолларда ҳам, осонлик билан тушунган равишда кузата олиш. Кенг қамровли, тилнинг айрим ностандарт ишлатилиш ҳолларини ҳам ўз ичига олган аудио тасма ва ахборот материалларини тушуна олиш ва сўзловчилар ўртасидаги бирмунча яширин қарашлар ва муносабатлар, кичик деталларнинг ҳам муҳим жиҳатларини аниқлай олиш. Фильмларни сленг ва идиоматик ибораларнинг ишлатилиш ҳолларининг аксар қисмини тушунган ҳолда кузата олиш. Сифат жиҳатдан бирмунча ёмон, овоз эшитилиши ноаниқроқ бўлган оммавий эълонлардан (масалан, темир йўл вокзали, спорт майдончасидаги эълонлар) тегишли маълумот ола билиш. |
Ўқиш | Оғзаки мулоқот (диалогик нутқ). | ||
Ўқиш | Ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган кенг кўламли бирмунча узун ва мураккаб матнларни услубий жиҳатлари, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни аниқлаган ҳолда тушуна олиш. | ||
Ёзиш | Барча турдаги хатларни ёза билиш. | ||
Тил компетенцияси | Лексик компетенция | Мавзуларга оид лексикани ва соҳага оид атамаларни илмий даражада ривожлантира олиш. | |
Грамматик компетенция | Ихтисослашган матнлардаги (масалан, тилшунослик ёки таржимага оид) грамматик структураларни қўллай билиш. |