Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
3. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги матнларда — Қонун) 13-моддасига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича ва қоида тариқасида, хабардор қилиш асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МСИЮтК деб юритилади) 67-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг қонунийлигини исботлаш мажбурияти рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасига юклатилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
7. Судлар шуни инобатга олишлари керакки, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан қатъий белгиланган. Хусусан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида бошқа масалалар билан бир қаторда текширишларни ўтказиш асослари, даврийлиги ва муддатлари тартибга солинган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текшириш қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлмасдан ўтказилган ҳолда, у ноқонуний ҳисобланади ва ФПК 71-моддасининг иккинчи қисми, ИПК 66-моддасининг иккинчи қисми ва МСИЮтК 65-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ текшириш натижасида олинган маълумотлар далил сифатида қабул қилинмайди.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2777-сонли қарорининг 2-банди билан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб туриш юклатилган.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қонун 39-моддасининг ўн биринчи қисмига кўра тадбиркорлик фаолияти субъектлари бирлашмаларининг аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар тадбиркорлик фаолияти субъектлари сўровига кўра мазкур бирлашмалар вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
11. Судлар инобатга олишлари лозимки, Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга мувофиқ қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига ва 10-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Ушбу қоида мазкур тоифадаги ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан шикоят қилинганда ҳам татбиқ этилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида»ги Йўриқноманинг 3-бандига кўра юридик ва жисмоний шахслар ўзларига ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш учун банкларни мустақил равишда танлайдилар ҳамда бир ёки бир неча банкларда миллий ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари, шунингдек жамғарма, муддатли, ссуда ва бошқа депозит ҳисобварақларини очиш ҳуқуқига эгалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.