Ҳужжат 11.09.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 208-модда қуйидаги мазмундаги 36-банд билан тўлдирилсин:
2) 217-модда «аҳоли номидан оладиган» деган сўзлардан кейин «шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 2171-модда чиқариб ташлансин;
4) 324-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги ЎРҚ–298-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 251-модда) 30-моддасининг учинчи қисмидаги «белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
 LexUZ шарҳи