Ҳужжат 18.06.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судларининг эътибори Ўзбекистон Республикасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Солиқ кодексининг 11-моддасига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Бунда хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари керакки, ушбу қоида биринчидан, қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар фақат солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлганда, иккинчидан, қонун ҳужжатларининг ўзаро нисбати «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида белгиланган қоидалар асосида бартараф этиб бўлмаганда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 2-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ солиқ ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, Солиқ кодекси ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Хўжалик судлари инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ кодекси 3-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Солиқ кодекси 3-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга. Шу муносабат билан хўжалик судлари солиқтўловчиларга ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш билан боғлиқ ишларни кўришда ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан ишни кўриш пайтида амалда бўлган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўзаро солиштириб, жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади. Солиқ кодексининг 30-моддасида белгиланганидек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар Солиқ кодекси, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан берилиши мумкин. Мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзларни бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Солиқ кодексининг 38-моддасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин. Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Солиқ кодекси 110-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисига мувофиқ солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатларининг тугаганлиги солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолат деб эътироф этилади. Шу муносабат билан солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги давлат солиқ хизмати органининг талаби бўйича даъво муддати ҳуқуқбузарлик содир этилган солиқ даври тугаганидан кейин беш йилни ташкил этади.
8. Солиқ қарзини солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ишларни кўришда хўжалик судлари инобатга олишлари лозимки, Солиқ кодекси 54-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилиши мумкин.
Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги қарор давлат солиқ хизмати органининг солиқ тўловчининг солиқ қарзини унинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги талабини рад этиш, иш юритишни тугатиш ёки даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлмайди. Хўжалик суди томонидан бундай талаб қаноатлантирилганда ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра ХПК 217-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб ижро этилиши мумкин. Бунда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари, суммаси ҳамда қанча муддатга кечиктирилганлиги ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилганлигини аниқлашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Хўжалик судларига тушунтириш лозимки, Солиқ кодексининг 56—58-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича низо бўлмаганда ушбу суммаларни қайтариш ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ваколатли орган томонидан мустақил амалга оширилади. Агар ваколатли орган ва солиқ тўловчи ўртасида ушбу масала юзасидан низо келиб чиқса, солиқ тўловчи ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш ёхуд ундиришни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Солиқ кодекси 69-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак. Шу муносабат билан солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ёки асоссиз ундирилган пул маблағларини (солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, пенялар) ваколатли органлардан ундириш тўғрисида даъволар берилганда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, унинг ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар ва (ёки) уларнинг ҳудудий органларини ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларни ХПКнинг 42-моддасига мувофиқ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган жавобгар томонидан учинчи шахслар сифатида ишда иштирок этишга жалб қилишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—3619-сонли Фармонининг 3-бандига мувофиқ давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12.1. Солиқ кодекси 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига бу талабномани солиқ тўловчи олганлигини ва талабнома олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилган тақдирда эса, у буюртма хат почта жўнатмаси топширилганлиги тўғрисидаги билдириш бланкасида кўрсатилган санада олинган деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Солиқ кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчи томонидан олинган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ қарзи узилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари уни Солиқ кодексининг 63-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини қўллаш учун асос бўлади.
Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларига қуйидагилар киради:
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш чораларини кўрмасдан, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш ҳақида берилган даъво аризаси ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ қайтарилади, ушбу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ХПК 88-моддасининг 4-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади, солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўлмаган ёки солиқ тўловчи солиқ қарзини тўлаш учун ўзининг банк ҳисобварағига тўлов топшириқномасини қўйган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Солиқ кодекси 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш, агар Солиқ кодекси 62-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка давлат солиқ хизмати органининг солиқ қарзи суммасини тегишли бюджетга ёки давлат мақсадли жамғармасига ўтказиш тўғрисидаги инкассо топшириқномасини тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 63-моддаси давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарзини сўзсиз ундириш тартибини белгилайди. Шу боис хўжалик судлари эътиборга олишлари керакки, солиқ қарзини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақларидан ундириш ҳақидаги даъво аризалари (аризалар) хўжалик судларига тааллуқли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Хўжалик судларининг эътибори ХПК 103-моддасининг 1-бандига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши мумкинлигига қаратилсин. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ХПКнинг 14-бобида белгиланган қоидалар асосида кўриб чиқилади.
16.1. Аризага Солиқ кодекси 65-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши шарт. Ушбу талабга риоя қилмаслик ХПК 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.
16.2. ХПК 111-моддасининг биринчи қисмига кўра суд буйруғи бекор қилинган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг талаби унинг даъво аризаси асосида умумий тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Солиқ кодексининг 120-моддасига кўра солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларининг бузилиши ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлишини, аммо пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмаслигини эътиборга олишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик судлари Солиқ кодексининг 120-моддасига мувофиқ ҳисобланган пенядан солиқ тўловчини озод этишга ёки пеня миқдорини камайтиришга ҳақли эмас, пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ХПК 60-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра солиқ тўловчининг раҳбари ёки ходимига нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир. Бунда ваколатли орган текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган ҳолда ўтказилганлигини ҳамда солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлигини исботлашдан озод этилади, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация асосларига мувофиқ чиқарилган ҳукм бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20.1. ХПК 54-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра ва Солиқ кодекси 67-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллар (солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳужжатлар ёки бошқа ахборот) солиқ тўловчини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортишга асос бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Солиқ кодекси 71-моддасининг саккизинчи қисмига мувофиқ нақд пул тушуми келиб тушишининг хронометражи натижаларидан фақат тақдим этилаётган солиқ ҳисоботи тўғрилигини таҳлил этиш учун, шунингдек солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини юритиш учун фойдаланилади. Хронометраж натижаси солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Солиқ кодекси 108-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Солиқ кодекси 108-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Солиқ кодекси 109-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шахс солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас:
Солиқ кодексининг 110-моддасида белгиланган ҳолатлар солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар ҳисобланади ҳамда бундай ҳолатлардан лоақал биттаси бўлганда солиқ тўловчи жавобгарликка тортилмайди.
27. Солиқ кодекси 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Қайд этилган ҳолатлар мавжуд бўлганда давлат солиқ хизмати органининг аризаси асосида солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялар фақат суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ тўхтатиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Солиқ кодекси 101-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ текшируви далолатномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Солиқ кодекси 102-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. Ушбу муддатнинг бузилиши солиқ тўловчига содир этилган ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкцияни қўллашни рад этишга асос бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Солиқ кодекси 103-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш ёки буни рад этиш ҳақида ёхуд солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш ёки буни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Солиқ кодекси 104-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органи қарорининг нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этса ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўласа давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма Солиқ кодексининг 114, 117, 119-моддаларида кўрсатилган ҳолларга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Солиқ кодекси 112-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчиларга молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня ҳисоблаш, шунингдек солиқ тўловчи содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Солиқ кодекси 53-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ банклар солиқ тўловчининг солиқни ва (ёки) бошқа мажбурий тўловни ўтказишга доир тўлов топшириқномаларини, шунингдек тегишли ваколатли органнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаларини Солиқ кодексида, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномада ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда бажаришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37.1. Хўжалик судларининг эътибори Солиқ кодекси 63-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ қарзи суммасини ундириш солиқ тўловчининг барча банк ҳисобварақларида турган пул маблағларидан амалга оширилиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратиш мумкин бўлмаган ҳисобварақлар бундан мустаснолигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37.2. Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) - кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38.2. Солиқ кодекси 114-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ—1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги ҳам тушумни яшириш деб баҳоланади.
38.3. Солиқ кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ҳисобга олинмайди ҳамда мазкур солиққа оид ҳуқуқбузарлик юзасидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. Яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланган ва ундирилган (тўланган)да, ушбу солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ортиқча тўланган деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Солиқ кодексининг 117-моддасига мувофиқ фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланиш — фаолиятнинг ушбу турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдорида, бироқ энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ соф фойда деганда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда тушунилади. Фаолият турларини лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш даврида олинган соф фойда миқдори юзасидан низо бўлган ҳолда, хўжалик суди томонидан соф фойда суммасини аниқлаш учун манфаатдор тарафнинг илтимосномасига асосан мутахассис жалб қилиниши ёки экспертиза тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан (ўрнатмасдан) савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган миқдорда, техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
40.1. Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган миқдорда, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда эса ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган миқдорда жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40.2. Агар солиқ тўловчининг бир неча савдо шохобчалари мавжуд бўлса ва бир солиқ текшируви жараёнида уларнинг ҳар бирида Солиқ кодексининг 119-моддасида назарда тутилган бир хилдаги ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланган тақдирда, солиқ тўловчига бир марта молиявий санкция қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Солиқ кодекси 51-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятини бажариш, қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) қайта ташкил этилаётган юридик шахс солиқ мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги фактлари ва (ёки) ҳолатлари маълум бўлганлиги ёхуд маълум бўлмаганлигидан қатъи назар, унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Молиявий санкцияни қўллашда хўжалик судлари Солиқ кодексининг 111-моддасида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг тугал эмаслигини, оғирлаштирувчи ҳолат эса тугал ҳисобланишини инобатга олишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.