Ҳужжат 18.12.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Тадбиркорлик ва бошқа хўжалик (иқтисодий) фаолияти соҳасида хўжалик шартномаларини (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари (бундан буён матнда судлар деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён матнда ХПК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. ФКнинг 8-моддасига кўра фуқаролик муносабатлари иштирокчиларида фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асосларидан бири шартнома ҳисобланади.
Шартнома ФК 2 ва 354-моддаларининг (шартнома тузиш эркинлиги принципи), 102-моддаси учинчи қисмининг (шартнома тузиш учун тарафларнинг келишилган хоҳиши мавжудлиги), 105, 107, 108, 110, 111-моддаларининг (тегишли шаклларга риоя қилиш), 364-моддасининг (шартнома тарафлари ўртасида унинг барча муҳим шартлари юзасидан келишувга эришиш) талабларига жавоб бериши лозим.
3. ФКнинг 364-моддасига мувофиқ агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришиш ҳақидаги ҳар қандай таклиф ҳам оферта деб тан олинмайди. Таклиф оферта хусусиятларига жавоб бериши учун у ФКнинг 367-моддасига мувофиқ етарли даражада аниқ бўлиши ва шахснинг шартнома тузиш ниятини аниқ ифода этиши, шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олиши ва бир ёки бир неча муайян шахсларга юборилган бўлиши лозим.
ФКнинг 376-моддасига мувофиқ агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган бўлмаса, шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади.
6. ФК 365-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
ФК 373-моддасининг биринчи қисмига кўра ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса — бунинг учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади.
Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФК шартномаларни тузишда шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан тарафлар келишувга эришган ва у тегишли шаклга келтирилган бўлишидан ташқари, қонунга биноан муайян ҳаракатларни бажаришнинг талаб этилишини ҳам назарда тутади. Хусусан, ФК 732-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, ФК 759-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эса, банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади ва ҳ.к.
7. ФК 370-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш акцепт бўлмайди.
ФК 112-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди.
9. ФКнинг 357-моддасига мувофиқ шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФК 357-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин. Агар бундай шарт мавжуд бўлмаса, шартноманинг амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳам, тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларини лозим даражада бажарган тақдирдагина шартнома ўзининг амал қилишини тугатади.
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунчилик ҳужжатларида шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолатлар ҳам ўрнатилган. Хусусан, оммавий шартнома (ФКнинг 358-моддаси), дастлабки шартномада назарда тутилган асосий шартнома (ФКнинг 361-моддаси), ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартнома (ФКнинг 379-моддаси), давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси (ФКнинг 457-459-моддалари) ва ҳ.к.
11. ХПК 24-моддасининг 1-бандига мувофиқ тузилиши қонунда назарда тутилган шартнома юзасидан келиб чиққан келишмовчиликлар ёки шартнома юзасидан келиб чиққан бўлиб, ҳал этиш учун хўжалик судига топшириш ҳақида тарафлар ўзаро келишган ихтилофлар ҳал этиш учун судга топширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ФК 377-моддасининг иккинчи қисмида келишмовчиликлар баённомасини судда кўриб чиқиш учун топширишнинг ўттиз кунлик муддати ўрнатилган. Шу билан биргаликда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Судларга тушунтирилсинки, шартнома тузишга мажбур этиш тўғрисида даъво аризаси тақдим қилинган ҳолда, агар шартнома тузиш тарафлар учун мажбурий бўлмаса, суд ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандини қўллаб мазкур даъво аризасини қабул қилишни рад этади, агар ушбу ҳолат даъво аризаси қабул қилинганидан кейин аниқланган бўлса, суд ХПК 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. Судлар назарда тутишлари керакки, агар шартноманинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмаса, шартномани тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга унда фақат иштирок этувчи шахслар ҳақлидир.
17. Шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган тақдирда ФКнинг 362-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлади-ган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлади-ган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади.
19. Мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ХПК 6-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ХПК 88-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошқа органларнинг аризалари бўйича иш қўзғатилган бўлса, тарафлар юқоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан қатъи назар, у мазмунан кўриб чиқилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур низоларнинг судлар томонидан кўриб чиқилиши ФК 383-моддасининг бешинчи қисми талаблари инобатга олинган ҳолда амалга оширилиши лозим.
22. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш оқибатлари ФКнинг 385-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади, шартнома бекор қилинганида эса, тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
23. Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга доир низоларни кўриб чиқишда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ФК 385-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар.
25. ФК 382-моддасининг тўртинчи қисмига кўра бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёхуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.