Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.08.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 19 августдаги 348-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1345-5, 19.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 1 мартдаги 564-сон қарори (рўйхат рақами 1345, 2004 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 17-сон, 204-модда) билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларининг ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.