Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ–843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 18-сон, 145-модда) ва 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 48-сон, 442-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 декабрдаги 322-сонли «Мол-мулкни баҳолаш стандартларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 567-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш» (кейинги ўринларда 13-сон МБМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ–843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) ва 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сонли «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) қарорларига мувофиқ интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активларни баҳолаш соҳасида Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятининг норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
7. 13-сон МБМСни амалиётда қўллашда 13-сон МБМСнинг иловасида келтирилган Услубий кўрсатмалардан фойдаланиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»га
ИЛОВА
С1 — НМА ва ИМОни яратиш ҳақиқий харажатлари рентабеллиликни инобатга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган илмий тадқиқот ишларини тўлиқ ҳажмда бажариш ҳамда техник ҳужжатларнинг (масалан эскиздан бошлаб иш лойиҳасигача) барча босқичларини ишлаб чиқиш учун амалда сарфланган харажатлар суммаси ҳисобланади. Бунда илмий-тадқиқот ишлари учун харажатлар қидирув ишлари, жумладан муаммони дастлабки ўрганиб чиқиш, назарий тадқиқотлар, тажрибаларни ўтказиш ва ҳисоботни тасдиқлаш ҳамда бошқа шу каби харажатлардан ташкил топади. Техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш харажатлари: эскиз, техник ва иш лойиҳаларини бажариш, ҳисоб-китобларни бажариш, синовлар ўтказиш, бегона ташкилотларнинг хизматлари, муаллиф назоратини ўтказиш ва ҳ. к.лар учун харажатлардан иборатдир. Технологик ва лойиҳа ҳужжатлари қисман бажариладиган ёки НМА ва ИМОни яратишдан олдин фақат илмий-тадқиқот ишлари ўтказиладиган ҳолларда НМА ва ИМОнинг қийматини ҳисоблаш амалда бажарилган ишлар харажатлари бўйича амалга оширилади, товар белгилари ва саноат намуналари учун бу дизайнга оид харажатлар бўлиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмаларга
1-ИЛОВА

Эришилган натижанинг коэффициенти (К1)

Т/р

Эришилган натижа

Қиймат
1.НМА (ИМО) муайян маҳсулот (технологик жараён), рецептура ва бошқалар учун аниқловчи ҳисобланмаган айрим берилган иккиламчи техник тавсифларга эришишга имкон беради.0,5
2.НМА (ИМО) ҳужжатларда (техник шартлар, йўриқномалар, паспортлар ва ҳ. к.) қайд қилинган айрим техник тавсифларга эришишга имкон беради. 0,6
3.Ҳужжатда қайд этилган аниқ маҳсулот (технологик жараён) учун аниқловчи ҳисобланувчи асосий техник тавсифларга эришиш.0,7
4.НМА (ИМО) ҳужжатда қайд этилган маҳсулотнинг (технологик жараёнининг) янги асосий техник тавсифларига эришишга имкон беради.0,8
5.НМА (ИМО) машҳур ўхшаш турлар орасида юқори асосий техник тавсифларга эга бўлган янги маҳсулотни (технологик жараённи) олишга эришишга имкон беради0,9
6.НМА (ИМО) халқ хўжалигида биринчи марта ўзлаштирилган ва сифатли янги техник тавсифларга эга бўлган янги маҳсулотни (технологик жараённи) олишга эришишга имкон беради.1

Ҳал қилинган техник вазифанинг мураккаблик коэффициенти (К2)

Т/р

Техник вазифани ҳал қилишнинг мураккаблиги

Қиймат
1.

НМА (ИМО) бир оддий деталнинг конструкцияси билан боғлиқ биргина оддий ечимига, оддий жараённинг бир параметрининг ўзгаришига, жараённинг бир операциясига, бир дастурга, рецептуранинг бир ингредиентига, асосий бўлмаган узелнинг, механизмнинг конструкциясига, асосий бўлмаган параметрларнинг, мураккаб бўлмаган жараёнларнинг ўзгаришига, рецептуранинг асосий бўлмаган ингредиентларининг ўзгариши ва ҳоказолар дахл қилади.

0,6
2.

НМА (ИМО) машиналар узеллари, механизмлари, жараёнлар қисмларининг, рецептура ва ҳ. к.ларнинг қисмларининг, ёки бир неча асосий узеллар конструкцияси, технологиянинг асосий жараёнлари ҳамда рецептуранинг (асосий) қисми ва ҳ. к. билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

0,7
3.

НМА (ИМО) машиналар, ускуналар, станоклар, аппаратлар, иншоотлар, технологик жараёнлар, рецептура ва ҳ. к.нинг конструкцияси билан боғлиқ ечимларга тўлиқ дахл қилади.

0,8
4.

НМА (ИМО) машина, ускуна, станок, аппарат, мураккаб кинематикали иншоот, радиоэлектрон схемали назорат аппарати конструкцияси билан боғлиқ, кучли машиналар, двигателлар, агрегатлар, комплекс технологик жараёнлар, мураккаб рецептуралар, дастурлар мажмуи ва ҳ. к.лар билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

0,9
5.

НМА (ИМО) янги турдаги асбоб-ускуналардан, янги бошқарув ва тартибга солиш тизимларидан, янги мураккаб комплекс технологик жараёнларидан, янги дастурий мажмуалардан, алоҳида мураккабликдаги янги рецептурадан ва бошқалардан иборат бўлган машинанинг, аппаратнинг, автоматик узлуксиз линияларини назорат қилиш мураккаб тизимига эга иншоотнинг конструкцияси билан боғлиқ ечимларга дахл қилади.

1,1
6.

НМА (ИМО) асосий тарзда фан ва техниканинг янги бўлимларига тааллуқли алоҳида мураккабликдаги конструкциялар, технологик жараёнлар ва рецептуралар билан боғлиқ бўлган ечимларга дахл қилади.

1,25

Янгилик коэффициенти (К3)

Т/р

Янгилик

Қиймат

1.Баҳоланаётган НМА (ИМО)нинг янгилиги машҳур техник ечимлар ва воситаларни янги вазифаси бўйича қўллашдан иборат.0,5
2.Баҳоланаётган НМА (ИМО)нинг янгилиги берилган техник натижани таъминловчи, яъни прототип билан таққослаганда ажралиб турувчи хусусиятлари машҳур элементлар орасидаги янги алоқаларга, операцияларнинг ўзгача изчиллигига ёки ингредиентларнинг ўзгача фоизли таркибига ишора қилувчи кўрсатмаларга эга бўлгандаги машҳур техник ечимларнинг янги мажмуидан иборат.0,6
3.НМА (ИМО) шундай вазифани ҳал қилувчи, лекин ҳужжатда қайд этилган ажралиб турувчи ўзига хос белгилари бўлган прототипга эга.0,7
4.НМА (ИМО) янги вазифа ёки машҳур вазифа принципиал тарзда янги усул (пионер кашфиёт) билан ечиладиган, яъни прототипига эга бўлмаган, жиддий фарқларнинг мажмуи билан тавсифланади.0,8
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (13-сон МБМС) «Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш»ни қўллаш бўйича Услубий кўрсатмаларга
2-ИЛОВА