Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2012 — 2016 йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унинг асосий турларини янгилашнинг 1-иловага* мувофиқ прогноз параметрларини;
2012 — 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналарнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ инвестиция лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олади.
2. 2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишни таъминлаш юзасидан 4-иловага* мувофиқ таркибда Ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3922-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 07/18/3922/1814-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3922-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 07/18/3922/1814-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш 5-иловага* мувофиқ ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни, экин майдонлари ва механизациялаштирилган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда молиялаштиришнинг турли манбалари бўйича қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжни ва уларни харид қилишнинг зарур ҳажмини аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун ҳар йилги шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқласин.