Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2016 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулотида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 55 фоизгача оширилишини назарда тутадиган 2012—2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турларини ривожлантириш мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
2012—2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
2012 — 2016 йилларда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан кўрсатиладиган янги хизмат турларини ривожлантиришнинг прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ.
LexUZ шарҳи
1-банднинг тўртинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича 4-иловага* мувофиқ «Микрокредитбанк» ОАТБ маблағлари ҳисобидан 2012—2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга йўналтириладиган имтиёзли кредит ресурсларининг прогноз ҳажмлари бўйича таклифларига розилик берилсин.
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарори билан белгиланган, 5-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича хизмат кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.
*5-илова рус тилидаги матнда берилган
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2006—-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сонли қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.