Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш борасидаги ҳаракатлари режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 77-модда)
икки ҳафта муддат ичида юқорида кўрсатилган устувор йўналишларга асосланиб Республикада мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга оид давлат дастурини пухта ишлаб чиқиб, тасдиқласин;