Ҳужжат 24.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларидан кенг фойдаланишни таъминлаш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг замонавий воситаларидан фойдаланиш ва қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритишни соддалаштириш мақсадида буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий тузилмаларида (кейинги ўринларда матнда давлат бошқаруви органлари деб юритилади), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш — уларни марказлаштирилган тартибда йиғиш, мазкур Қоидаларнинг 1-иловасидаги Қонун ҳужжатларининг расмий даврий нашрларини ҳисобга олиш журналида (кейинги ўринларда матнда Журнал деб юритилади) ҳисобга олиш ҳамда назорат нусхаларини олиб боришдан иборат.
2. Давлат бошқаруви органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бевосита тегишли соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қуйидаги соҳаларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисоби юритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли давлат органи раҳбарининг қарорига мувофиқ, мазкур Қоидаларнинг 2 — 4-бандларида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча равишда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам туркумлаштирилган ҳисобини юритишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Расмий нашрлар ушбу Қоидаларнинг 6-бандида кўрсатилган ходимлар томонидан сақланади. Бу ходимлар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади.
18. Ушбу Қоидаларнинг бажарилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 340-сон «Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан фойдаланилиши юзасидан доимий равишда мониторинг олиб боради.