Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.05.2016
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) мувофиқ ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш тартибини белгилайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда) билан тасдиқланган низомларга мувофиқ васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳудудий бош бошқармаларга келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилади ва Махсус комиссияга тақдим этилиши таъминланади.