«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
9. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг) навбатчи қисми томонидан ушбу Низомга 1-иловадаги шаклга асосан Ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади. Ички ишлар органларига йўл-транспорт ҳодисалари юз берганлиги бўйича келган хабар юзасидан маълумотлар мазкур китобда қайд этилади.
16. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга асосан Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.
21. Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга асосан Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.
24. Тиббиёт муассасалари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар ҳақида ҳисоботларни олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга асосан Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.

Т/р

ЙТҲ ҳақида келиб тушган хабар (йил, ой, кун, соат)

ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар

ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км

ЙТҲнинг қисқача баёни (жойи, вақти), дастлабки сабаби ва тури

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.Ш, ёши, жинси ва ҳоказолар).

ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги ва ҳоказолар)

ЙТҲ тўғрисида берилган хабарни қабул қилиб олган ИИО номи, навбатчиси (Ф.И.Ш, лавозими, унвони) тўғрисида маълумот

ЙТҲ содир этилган йўл ва кўчанинг ҳолати, йўл ва кўчанинг нуқсони бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар

Шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида ҳудудий ИИОга хабар берилган вақт ва хабарни ИИОда қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.Ш, лавозими, унвони)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Т/р

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тиббиёт муассасаларига олиб келинган вақт (йил, ой, кун, соат)

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тиббиёт муассасаларига олиб келинган транспорт воситалари ва шахслар тўғрисида маълумотлар

ЙТҲнинг қисқача баёни (жойи, вақти), дастлабки қўйилган ташхис

ЙТҲ оқибатида қаттиқ қўрқув (стресс ва ҳоказолар) сабабли тиббиёт муассасаларига олиб келинган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, уйига кетишга рухсат берилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар

Навбатчи врач (Ф.И.Ш.) томонидан ЙТҲ ҳақида ИИОга хабар берилган вақт (йил, ой, кун, соат)

Навбатчи врач томонидан берилган хабарни қабул қилиб олган ИИО номи, навбатчиси (Ф.И.Ш, лавозими, унвони) тўғрисида маълумот

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар зарурат туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига жўнатилгани тўғрисидаги маълумотлар

Навбатчи врач томонидан ЙТҲда тан жароҳати олиб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахслар тўғрисида ИИОга берилган хабар

ЙТҲда тан жароҳати олиб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахслар тўғрисида навбатчи врач томонидан берилган хабарни ИИОда қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.Ш, лавозими, унвони)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11