Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.02.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 20-21-сон, 201-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 20-21-сон, 201-модда) мувофиқ йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш (кейинги ўринларда конкурс танлови деб юритилади) тартибини белгилайди.