Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органларига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни (кейинги ўринларда материаллар деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги материаллар қуйидаги тартибда ва муддатларда тақдим этилади:
5. Устав фондида (капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган материалларни қуйидаги тартибда ва муддатларда Қўмита ва унинг ҳудудий органларига электрон кўринишда алоқанинг телекоммуникация каналлари воситаси орқали тақдим этади:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) билан тасдиқланган 1-сонли «Бухгалтерия баланси», 2-сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» шакллари бўйича чораклик (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ва йиллик молиявий ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган муддатларда;