Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.11.2012
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 174-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сон «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 27-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2002 йил 24 июлдаги 97и-сон буйруғи (рўйхат рақами 1164, 2002 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида шаҳарда, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда умумий фойдаланишдаги автомобиль ва электр транспортида ҳамда соатбай ташишларда ташилган йўловчилар сонини ва йўловчилар айланишини аниқлаш тўғрисида»ги йўриқномага иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.