Ўзбекистон Республикасининг «Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сонли Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «нотариуслар эса лицензиядан ҳам маҳрум қилинсин» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 09/20/156/0317-сон)