Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 124-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда) ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари (кейинги ўринларда консуллар деб юритилади) томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 28-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави 60-моддасига мувофиқ консуллар қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади:
36. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни Фуқаролик кодекси 29-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, Фуқаролик кодекси 27-моддасининг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай битимларни тузишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб қилинади.
Айирбошлаш шартномаси тасдиқланаётганда, тарафларга Фуқаролик кодексининг 497—501-моддалари мазмуни тушунтирилиб, бу ҳақда шартнома матнида кўрсатиб ўтилади.
Консул тарафларга Фуқаролик кодексининг 502—510-моддалари мазмунини тушунтириб, бу ҳақда ҳадя шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Консул тарафларга Фуқаролик кодексининг 511-моддаси мазмунини тушунтириб, бу ҳақда хайр-эҳсон шартномасининг матнига ёзиб қўяди.
Ишончли бошқариш шартномасини тасдиқлашда консул Фуқаролик кодексининг 849—861-моддалари талабларининг мазмуни, шунингдек мол-мулкни ишончли бошқариш объектига қараб шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлигини, рўйхатдан ўтказмаслик натижасида келиб чиқадиган оқибатларни тушунтиради ва бу ҳақда шартноманинг матнида кўрсатилади.
60. Фуқаролик кодексининг 732-моддасига мувофиқ қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Агар васият қилувчи жисмоний нуқсонлари, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли васиятномани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан консул ҳозир бўлганида васият қилувчи ўз қўли билан имзолай олмаганлигининг сабаблари кўрсатилган ҳолда, васиятномага бошқа шахс имзо қўйиши мумкин. Бундай ҳолатда, консул Фуқаролик кодексининг 1128-моддасига асосан васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаган фуқарога мерос очилгунга қадар васиятноманинг мазмуни, унинг тузилиши, бекор қилиниши ёки ўзгартирилишига дахлдор маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслигини тушунтиради ва бу ҳақда васиятнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
68. Консул васиятномани тасдиқлашда васият қилувчига Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмунини тушунтириши ва бу ҳақда васиятнома матнида кўрсатиб ўтиши лозим.
70. Фуқаролик кодексининг 134-моддасига асосан бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
71. Фуқаролик кодексининг 129-моддасига асосан ўз хусусиятига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
75. Фуқаролик кодексининг 505-моддасига мувофиқ ҳадя олувчининг номи ва ҳадя нарсаси кўрсатилмаган ҳадяни вакил томонидан амалга ошириш ишончномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
80. Фуқаролик кодексининг 140-моддасига мувофиқ ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончнома матнида асосий ишончнома тасдиқланган сана, жой ва реестр рақами, асосий ишончнома олган, берган ва ваколат ишониб топширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва доимий рўйхатга олинган манзили, асосий ишончнома билан берилган барча ёки айрим ваколатларини (масалан, автомототранспорт воситасини сотиш, бошқариш, таъмирлаш, ҳайдаб олиб бориш ва шу кабилар) берилаётганлиги ҳақида аниқ кўрсатилиши керак. Тасдиқловчи ёзувда эса ваколат берилган шахс асосий ишончномага асосан ҳаракат қилаётганлиги кўрсатиб ўтилади. Консуллик муассасасида қолдириладиган асосий ишончномага эса мазкур ишончнома бўйича ваколатлар бошқа шахсга берилганлиги ҳақида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси консуллик муассасасида қолдириладиган ўз ваколатини бошқа шахсга ишониб топшириш тартибида берилган ишончномага қўшиб тикиб қўйилади.
Консул Фуқаролик кодексига кўра мол-мулкни ишончли бошқариш муассиси сифатида иштирок этиб, ишончли бошқарувчи билан мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасини тузади.
110. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни сўраб консуллик муассасасига ариза билан мурожаат этган марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинига (эрига) Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) 23-моддаси ва Қонуннинг 63-моддаси (агар мулк мерос қолдирувчи билан биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса) мазмуни тушунтирилади, бу ҳақда мерос қабул қилиш ҳақидаги аризага белги қўйилади. Ариза почта орқали келганда, марҳум эрдан (хотиндан) кейин бева қолган хотинга (эрга) юқорида қайд этилган моддалар мазмуни тушунтирилган хабарнома юборилади.
113. Фуқаролик кодексининг 1157-моддасига мувофиқ агар қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаса ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаса ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган бўлса, мерос мол-мулк эгасиз деб ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
124. Омонатни банк муассасаларига қўйган омонатчи ўзининг вафотидан кейин омонатларини бошқа шахсларга бериш ёки давлатга ўтказиш ҳақида васият қолдирган бўлса ва бу омонат Фуқаролик кодексининг 18-бобида ёки Оила кодексининг 23-моддасида белгиланган умумий биргаликдаги мулкни ташкил этса, омонатчининг васияти фақатгина ўзининг улушига нисбатан татбиқ қилинади.
Мерос олиш тартибида нафақат қимматли қоғозлар тури сифатида акциялар, шунингдек тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, қўшимча масъулиятли ёки масъулияти чекланган жамият иштирокчисининг, ишлаб чиқариш кооперативи аъзосининг (иштирокчи, ҳисса қўшувчи, коммандитчининг) улуши (ҳиссаси)олинса, бунда тегишли ширкат, кооператив, жамиятдаги ушбу иштирокчининг (аъзонинг) устав фондидаги (капиталидаги) улуши (ҳиссаси) ҳам киради. Ушбу ҳуқуқлар мерос қолдирувчига мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигининг далили сифатида консул учун тегишли ташкилотларнинг таъсис ҳужжатлари ёки бу ҳақда меросхўрлар томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатлар хизмат қилади. Меросхўрларда ушбу исботловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, консул кўрсатилган ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан тегишли ҳужжатларни олишда кўмак бериши лозим. Меросхўрлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан кейин уларга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
141. Мерос таркиби бир нечта мол-мулклардан иборат бўлган ҳолларда, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш вақтида Фуқаролик кодексининг 1150-моддасига асосан меросхўрларнинг талабига ва уларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларига мувофиқ консул улар ўртасида мерос мулкини тақсимлаш шартномасини расмийлаштириши мумкин. Келишувга эришилмаган тақдирда эса мерос мулкини бўлиш суд тартибида амалга оширилади.
179. Консул Қонуннинг 74-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилади.
181. Фуқаролик кодексининг 249-моддасига мувофиқ қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул суммалари ва қимматли қоғозларни консулнинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:
183. Пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш мажбурият бажариладиган жойдаги консул томонидан амалга оширилади. Фуқаролик кодексининг 246-моддасига асосан мажбуриятни бажариш жойи аниқланади. Агар мажбуриятни бажариш жойи қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:
187. Консул мазкур Йўриқноманинг 185 ва 186-бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилиши мумкин.
212. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ чет эл давлати қонунида кўзда тутилган шакл бўйича тузилган васиятнома васият қилувчи вафот этгандан кейин уни очиш ва эълон қилиш учун консуллик муассасасига тақдим этилган тақдирда консул васиятноманинг мазмунини эълон қилади, васиятноманинг ҳолати ва мазмуни тўғрисида баённома тузади. Баённомада васиятнома тузилган кун, тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг муҳрланган ёки очиқ ҳолда тақдим этилганлиги, унда ўчирилган жойлар, тузатишлар ёки бошқа камчиликлар бўлганлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади. Баённома консул ва васиятномани тақдим этган шахс томонидан имзоланади. Ана шу шахслар томонидан васиятноманинг ҳар бир варағига имзо қўйилади. Агар васиятнома консулда муҳрланган ҳолда сақланиб келган бўлса, юқорида кўрсатилган барча ҳаракатларни консулнинг бир ўзи бажаради.
Далиллар билан таъминлаш ҳаракатларини бажариш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон) нормаларига мувофиқ амалга оширилади.
218. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нотариал ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида халқаро шартнома қоидалари қўлланади.