Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.06.2017
 LexUZ шарҳи
«Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ комиссиялар ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар;
вояга етмаганларни афв этиш тўғрисида илтимос қилиш, уларни жавобгарликдан озод қилиш, уларга анча енгилроқ бўлган жазони қўллаш, уларни шартли равишда ҳукм этиш, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияномалар билан жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш; жазони ижро этувчи орган билан биргаликда вояга етмаганларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тавсиянома киритиш; ички ишлар органи билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ҳамда маҳкумни ҳукмда белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш; тарбия колониясининг маъмуриятига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ вақтида сақлаб туриш шароитларини ўзгартириш ҳақида жиноий ишлар бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш тўғрисида розилик бериш;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган вояга етмаганлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш юкланади.
23. Туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 22-бандида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаганларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллашлари мумкин:
27. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганда туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини ва сабабларини, вояга етмаганнинг ёшини ва унинг ҳаёт шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек унинг турмушидаги, таълим муассасасидаги ва ишдаги хулқ-атворини албатта ҳисобга олиши лозим.
32. Агар вояга етмаганни ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасасидан, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасасидан чиқарилганидан кейин, уни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ёки васийлик ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги туфайли улар ҳузурига юбориш мумкин бўлмаса, шунингдек унинг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча сабабларга кўра (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин тарбияланиши учун қулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин бўлмаса, ушбу муассаса жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаганни мазкур шахснинг маиший яшаш шароитини яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўради. Зарур ҳолларда туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаган шахсга васий, ҳомий тайинлаш тўғрисидаги тақдимнома билан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда топширилган ишларни;
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни;
ушбу Низомнинг 23 ва 24-бандларида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
1. 1-банд ва қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. 4 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. 9-банддаги «жазони ижро этиш жойларидан» ва «махсус ўқув-тарбия муассасаларидан» сўзлари тегишли равишда «жазони ижро этиш муассасаларидан» ва «ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин.