«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 30-моддасига мувофиқ ҳамда давлат суд экспертлари ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
6. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади.
7. Давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги аризани тақдим қилади.
ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечикмай қарор қабул қилиши ва суғурта товонини тўлаши шарт.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)

Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
№ _____________

__________ шаҳри

20__ й. «___» __________

Кейинги ўринларда «Суғурта қилдирувчи» деб аталадиган _________________ ___________________________________________________________ номидан

(суғурта қилдирувчининг номи)

_________________________________________________ асосида иш кўрувчи

(ҳужжатнинг номи)

_____________________________________________________, бир томондан,

(Ф.И.О., лавозими)

ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 20_ йил «__»____да берилган ___________________________________________________________

(ҳужжатнинг номи)

_____________-сон лицензия асосида, кейинги ўринларда «Суғурталовчи» деб аталадиган _________________________________________________________
___________________________________________________________ номидан

(суғурталовчининг номи)

иш кўрувчи ________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздик:

1. Шартноманинг предмети

1. Суғурталовчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда белгиланган тўлов (суғурта мукофоти) эвазига суғурта қилинган шахсга ёхуд наф олувчига меҳнатда олган майиблиги, суғурта қилинган шахснинг ушбу шартнома амал қиладиган даврда меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

2. Суғурта суммаси ва суғурта мукофоти

2. Ушбу шартнома бўйича суғурта суммаси ______________________________ _________________________________________________ сўмни ташкил этади.

(сумма рақамлар ва сўз билан ёзилади)

3. Ушбу шартнома бўйича суғурта мукофоти _____________________________ _________________________________________________ сўмни ташкил этади.

4. Суғурта мукофоти ушбу шартнома тузилган санадан бошлаб беш иш куни мобайнида бир йўла тўланади.

3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

5. Ушбу шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади.

Суғурталовчининг мажбуриятлари суғурта мукофоти суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган кундан кейинги кундаги 00 соат 00 минутдан бошлаб кучга киради ва мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган суғурта даврининг охирги санасидаги 24 соат 00 минутда тугайди.

6. Суғурта мукофоти суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб рақамига нақд пулни ўтказиш йўли билан тўланади. Пул маблағлари суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган сана давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.

4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Суғурта қилдирувчи:

суғурталовчидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг шартларини тушунтириб беришни талаб қилиш;

суғурталовчининг суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

суғурта қилинган шахсларнинг сони камайганда суғурта мукофотининг суғурта қилинган шахсларнинг камайган сонига ва давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасининг тугалланмаган даврига мутаносиб қисмини олиш ҳуқуқига эга.

Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Суғурта қилдирувчи:

Низомда белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлашга;

суғурта қилинган шахсларни давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан таништиришга, шу жумладан, ушбу шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиришга;

суғурта қилинган шахс (наф олувчи) ёзма шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этишига;

суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги борасида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан 20 иш кунидан кечикмай суғурталовчига ёзма шаклда билдиришга мажбурдир.

Суғурта қилдирувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

9. Суғурталовчи:

суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларини текширишда иштирок этиш ва зарур бўлган ҳолларда тегишли экспертларни жалб этиш;

суғурта қилинган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши ҳолатларига доир ахборотларни текшириш ҳуқуқига эга.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

10. Суғурталовчи:

давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари билан суғурта қилдирувчини таништириши, шу жумладан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириши;

ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган суғурта қилдирувчи ва (ёки) суғурта қилинган шахс (наф олувчи) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши;

суғурта пулини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этганидан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабаблари далиллар билан асосланган ҳолда ёзма шаклда хабар қилиши;

Низомнинг 24-бандида назарда тутилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан эътиборан ўн беш иш кунидан кечикмай қарор қабул қилиши ва суғурта пулини тўлаши шарт.

Суғурталовчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз зиммасига бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.

5. Томонларнинг жавобгарлиги

11. Томонлар давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

6. Низоларни ҳал этиш тартиби

12. Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низолар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

7. Якунловчи қоида

13. Ушбу шартномани тузиш ва ўзгартириш тартиби, суғурта мукофотини тўлаш тартиби, ушбу шартнома бўйича кўрилган зарар миқдорини аниқлаш ва суғурта товонини тўлаш тартиби шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган Низомга мувофиқ белгиланади.

8. Томонларнинг реквизитлари:

Суғурталовчи _____________________Суғурта қилдирувчи:_______________
Манзили: ________________________ Манзили: ________________________
тел: ____________ факс: ____________тел: ____________ факс: ____________
ҳ/р ______________________________ҳ/р ______________________________
МФО _________ СТИР: ____________МФО _________ СТИР: ____________
__________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

(Ф.И.О., лавозими)

_______________

_______________

(имзо)

(имзо)

М.Ў.М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомни олдим.

__________________________________________________
Суғурталовчи _________________________________________________________ га

(суғурталовчининг номи)

Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисида
АРИЗА

_______________________________________________________________ номидан

(Суғурталанувчининг номи)

________________________________________________________________ асосида

(ҳужжатнинг номи)

иш кўрувчи шахс ________________________________________________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)

Сиздан Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишни сўрайди.

1. Суғурталанувчининг реквизитлари:
почта манзили: __________________________________________________________
телефони: __________ факси _________ e-mail: _______________________________
ариза берувчи — жисмоний шахснинг паспорти:

серияси _____________ тартиб рақами ___________________

20___ йил «___» ____________да ______________ томонидан берилган.
2. Суғурталанувчининг банк реквизитлари:
банкнинг номи __________________________________________________________
ҳисоб рақами № _________________________________________________________
хизмат кўрсатувчи банк МФО __________ СТИР _____________________________
3. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) меҳнат шартномаси (контракти) нусхаси;
б) __________________________________.

4. Биз ушбу Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлаймиз.

____________________

___________________________________

(имзо)

(суғурталанувчи ваколатли шахсининг Ф.И.О)

20___ йил «___» _________________
М.Ў.
5. Ариза ________________________________________________________________

(суғурталовчи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.)

томонидан қабул қилинди ва дафтарда 20___ йил «___» _____________________да _______-сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилди.
Аризага
ИЛОВА