Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.12.2012
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозимини киритиш тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 263-сон қарорини бажариш юзасидан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва инновациялар даражаси ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 23 августдаги 404-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 86-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.