Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг муҳокамасига тақдим этсин, унда хусусий корхоналарни ташкил қилиш ҳамда унинг фаолияти тартиби, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида хусусий мулкчиликнинг устувор даражада ўсишини рағбатлантиришга қаратилган имтиёз ва преференциялар тизими кўзда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18ноябрдаги ПФ-4053-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 47-сон, 461-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 47-сон, 461-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида Намунавий низомга қаранг.
11. «Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва республиканинг фонд бозорида хорижий инвесторлар иштирокини кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ–1740-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли «2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги ҳамда 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларга қаранг.