Ҳужжат 20.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлариБажариш учун масъуллар
1. Филиал фаолиятини ташкил этиш масалалари
1.Филиалнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлаш.2010 йил августҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
2.Танлов асосида Филиални юқори малакали кадрлар билан бутлаш.2010 йил августҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Бухоро давлат университети
3.Филиалнинг Ҳомийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг потенциал истеъмолчилари — вилоят корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар вакилларини киритиш.2010 йил сентябрьБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
4.Филиалнинг талабалари учун амалиёт базасини яратиш, Филиал кадрларининг истеъмолчилари ҳисобланган вилоят корхоналари ва ташкилотлари амалиётини ташкил этиш учун масъулларни бириктириш. Корхоналар ва лойиҳа-қидирув муассасаларида кафедраларнинг филиаллари, бўлимларини ташкил этиш.2010-2011 йилларБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
2. Филиалнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлаш
5.Нуқсонларга доир далолатнома тузиш натижалари бўйича Филиал биноларини таъмирлаш учун зарур маблағлар ажратиш.2010 йил августҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
6.«Гидравлика ва гидротехник иншоотлар», «Насос станциялари, энергетика ва алоқа», «Мелиорация», «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ўқув аудиторияларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.2010 йил августҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Аму-Бухоро Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
7.Филиал учун ўқув корпуси қуриш. Буюртмачини, бош пудратчини белгилаш.2011 йилБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси
8.Замонавий ўқув-илмий лаборатория базасини ташкил этиш. Шу жумладан: Гидравлика; Мелиорация; Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш; Гидротехника иншоотлари; Насослар ва насос станциялари; Қишлоқ хўжалиги сув таъминоти ва яйловларга сув чиқариш. Ўқув-амалий машғулотларни ташкил этиш учун ўқув устахоналари яратиш.2011 — 2014 йилларБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси
9.Ўқув-малака амалиётларини, дала тадқиқотларини ўтказиш мақсадида Филиалнинг Ўқув-илмий маркази учун ер ажратиш (50 гектар). Ўқув-илмий марказда қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сув тежайдиган технологиялари ўқув-тадқиқот полигони ташкил этиш (томчилатиб суғориш; ёмғирлатиб суғориш; тупроқ орасидан суғориш; ер устидан суғоришнинг такомиллаштирилган усуллари).2011 — 2014 йилларБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси
10.Бошқа жойлардан келган талабалар яшайдиган жойларни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш. 2012 йилБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси
11.Филиал талабалари учун ошхона қуриш ва жиҳозлаш.2011-2012 йилларБухоро вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси
3. Филиал фаолиятини ўқув-методик, педагогик таъминлаш
12.Сув хўжалиги ва ирригацияни ривожлантириш вазифаларига, мелиоратив тизим шароитлари ва хусусиятларига, минтақа, чўл ва саҳро массивлари ер ва тупроқларининг геологик, сифат тавсифларига мувофиқ Филиални тасдиқланган таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, фанлар дастурлари билан таъминлаш.2010 йил августОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
13.Тошкент ирригация ва мелиорация институти филиалини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш. Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.2010 йил сентябрьОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Бухоро давлат университети
14.Филиалда махсус фанлар бўйича машғулотлар олиб боришга жалб қилиш учун Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан малакали педагогик кадрлар таркибини аниқлаш. 2010 йил августҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
15.Филиалдаги педагогик фаолият учун Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистратурасида ёш мутахассисларни мақсадли тайёрлаш.2011 йилдан бошлабҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
16.Филиал ўқитувчиларининг Тошкент ирригация ва мелиорация институти соҳалар бўйича кафедраларида ва «Истеъдод» жамғармаси орқали малака ва тажриба орттиришларини ташкил этиш.2011 йилдан бошлабОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Истеъдод» жамғармаси, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
17.Тошкент ирригация ва мелиорация институти ўқитувчилари томонидан маърузалар ўқиш учун Филиалда масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш.2011 йилҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ЎзААА
18.Филиалнинг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш. Минтақанинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда сувни тежаш, суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар мавзулари рўйхатини ишлаб чиқиш.2010-2011 йилларҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти
19.Минтақанинг сув хўжалиги муаммолари бўйича Фанлар академиясининг илмий муассасалари, «САНИИРИ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Ўзсувлойиҳа», «Ўздаверлойиҳа», «ЎзГИП МЧЖ» лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан бирга қўшма илмий-тадқиқий, илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш. 2011 йилдан бошлабҚишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ЎзФА