Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.01.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори ва 2003 йил 27 августдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 13-сон, 99-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
1. 58-банддаги «Тошкент шаҳар ҳудудида», «Тошкент шаҳар ҳокимияти» ва «Тошкент шаҳрида» деган сўзлар тегишлича «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида», «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари» ва «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 80-банднинг ўн учинчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ҳудудида», «Тошкент шаҳар ҳокимияти» ва «Тошкент шаҳрида» деган сўзлар тегишлича «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида», «Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари» ва «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 86 ва 92-бандлардаги «Тошкент шаҳар» деган сўзлар «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.