Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судларнинг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосланиб, қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 328-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисида ариза фақат ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилиши мумкин. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқий ворислари (ИПК 46-моддаси), шунингдек, суд жаримаси солинган шахслар (ИПК 58, 69 ва 98-моддалари) ҳам шундай ҳуқуққа эгадир. Ишда иштирок этувчи прокурор ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланганлиги боис, у ҳам ўзи иштирок этган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор суд ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, шу асосда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза беришга ҳақли эмас, бундай ҳолатда улар фақат суд ҳужжатлари устидан апелляция, кассация тартибида шикоят бериши мумкин. Бундай шахслар қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганида аризани қабул қилиш ИПК 291-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда тугатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ИПКнинг 324-моддасида кўрсатилганидек, суднинг ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича фақат у қонуний кучга кирганидан кейингина қайта кўрилиши мумкин. Бу қоида дарҳол ижро этиладиган суд ҳужжатларига ҳам тааллуқлидир.
Қонуний кучга кирмаган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида ариза билан мурожаат этилганда, аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Янги очилган ҳолатлар бўйича суд ҳужжатларини қайта кўриш масаласини ҳал этишда хўжалик судларининг биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари ИПКнинг 327-моддасида кўрсатилган бундай қайта кўриш асосларининг рўйхати қатъий эканлигидан келиб чиқишлари лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмайди, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд томонидан ишни кўриб чиқишда текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкин. Агар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак (тортишув принципи).
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ИПК 327-моддасининг 2 ва 3-бандларига биноан ишда иштирок этувчи шахснинг ёхуд унинг вакилининг ёки судьянинг жиноий ҳаракатлари, шунингдек гувоҳнинг била туриб ёлғон гувоҳлик берганлиги, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги ва таржимоннинг била туриб нотўғри таржима қилганлиги, улар иштирокида кўрилган бошқа ишларда эмас, балки айнан ушбу ишни кўришда содир этилган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишни қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин. Ушбу бандларда кўрсатилган ҳолатлар суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланган бўлиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган тақдирда, иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бошқа иш бўйича иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд бошқа органнинг ҳужжати бекор қилинганлиги иқтисодий суд ҳужжатини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриш учун асос бўлиши мумкин (ИПК 327-моддасининг 4-банди), башарти, агар бекор қилинган ҳужжат иқтисодий суднинг қайта кўриб чиқилаётган ҳужжатига ҳақиқатан ҳам асос қилиб олинган бўлса.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган иқтисодий судга, агар суд ҳужжати апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳамда янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ариза иқтисодий суднинг суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган инстанциясига берилади. Ушбу тартиб бузилган ҳолда берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан сўнг аниқланса, ариза бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
ИПК 328-моддасининг биринчи — учинчи қисмлари, шунингдек 329-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда берилган қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги ариза ишни кўриш жойи ва вақти кўрсатилган ажрим чиқариш йўли билан иш юритишга қабул қилинади. ИПК 328-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ариза беришнинг бир ойлик муддати процессуал муддат бўлиб, агар ариза қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ушбу муддат тикланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ИПК 328-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгач берилган ариза кўриб чиқилмайди, бундан ИПК 327-моддасининг 2 — 4-бандларида назарда тутилган асослар бўйича берилган аризалар мустасно. ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган асос бўйича суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан уч йил ўтгандан кейин берилган ариза ИПК 331-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади. Агар кўрсатилган ҳолат ариза иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритиш тугатилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Судлар шуни алоҳида эътиборга олиши лозимки, ИПК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжати янги очилган ҳолат бўйича шу ҳужжатни қабул қилган иқтисодий суд томонидан қайта кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Биринчи инстанция судининг суд ҳужжатини, агар у апелляция, кассация инстанцияларида ўзгартирилмаган ёки янги қарор қабул қилинмаган бўлса, фақат шу суд инстанцияси қайта кўриб чиқишга ҳақли. Башарти биринчи инстанция судининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ёки бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция ёки кассация инстанцияларининг қарорлари, ажримлари ИПК 326-моддасининг иккинчи қисмига биноан суд ҳужжатини ўзгартирган ёки бекор қилган инстанция томонидан қайта кўриб чиқилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжати бекор қилиниб, иш янгидан кўрилаётганда суд таркиби тўғрисидаги масалани ҳал қилиш зарурияти туғилса, судлар ИПК 19-моддаси қоидаларидан келиб чиқишлари лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ИПК 332-моддасига мувофиқ, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд у келиб тушган кундан бошлаб бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқади. Бунда судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза юзасидан биринчи суд мажлиси аризани иш юритишга қабул қилиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан кечиктирмай ўтказилиши лозим. Аризачи ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Аризадан воз кечиш қабул қилинган тақдирда суд ИПК 110-моддасининг 6-бандига мос ҳолда ариза бўйича иш юритишни тугатади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ИПКнинг 333-моддасига биноан иқтисодий суд суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ва суд ҳужжатини бекор қилади ёки аризани қаноатлантиришни рад этади ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Шуни назарда тутиш лозимки, ИПК 333-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ суд ҳужжати янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ИПКда белгиланган умумий тартибда кўради. Бундай ҳолатда ишни кўришда ИПКнинг тегишлича биринчи, апелляция, кассация инстанциялари судида иш юритишни тартибга соладиган қоидалари қўлланилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.