Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.05.2018
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
1. Картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини (кейинги матнларда — маҳсулот) етказиб бериш ва темир йўл орқали ташиш чоғидаги камомади ва бузилиб қолиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги, «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави, Юкларни ташиш қоидаларининг стандартлар ва техник шартларга мос келадиган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид келмайдиган қисми нормаларига амал қилишлари керак бўлади.
2. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Устави ва Юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ темир йўл тез бузиладиган юкларни, шу жумладан картошка ва мева-сабзавот маҳсулотини белгиланган муддатларда, тегишли ҳолларда эса изотермик вагонларни муз билан таъминлашнинг белгиланган тартибига ёхуд машиналашган тарзда совутиладиган ёки электрда иситиладиган вагонларни ишлатиш тартиботига (ҳарорат режимига) риоя этган ҳолда етказиб бериши шарт.
Юкни бузилмаган ҳолда ташиш ва текширмасдан беришда темир йўл юк хатида Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 65-моддасига мувофиқ белги қўйилиши шарт. Темир йўл юк хатида бундай белгининг йўқлиги камомад туфайли кўрилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъвони рад этишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.