Ҳужжат 05.12.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Суд амалиётида вужудга келаётган саволлар муносабати билан ва «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан буён матнда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун, Қонун деб юритилади) бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади.
1. «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун барча юридик шахсларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қарздор, агар унинг Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти юзага келган муддатдан қатъи назар, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан хўжалик судига қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади. Қайд этилган шахсларнинг субсидиар жавобгарлиги умумий юрисдикция судларида кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қонуннинг 10-моддасига асосан хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Судья банкротлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш билан бир вақтда кузатув таомилини жорий этиш масаласини ҳал қилиши лозим (Қонуннинг 48 ва 62-моддалари). Аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги хўжалик судининг ажримида кузатув таомили жорий этилганлиги кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлашда судья ХПКда назарда тутилган тартибда ва Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Қонуннинг 18-моддаси биринчи қисмига мувофиқ олий маълумотли ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган ва тегишли аттестатга эга бўлган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига ва ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига асосан банкротлик таомилини амалга оширишда суд бошқарувчиси томонидан хўжалик судига бериладиган даъво аризалари ва аризалар олдиндан давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмасдан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни ҳамда суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда уни вазифасидан озод қилиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 26-моддаси учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ҳудудий бошқармалари устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан хўжалик судига мурожаат этади, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади, корхоналарнинг банкротлиги жараёнлари мониторингини юритади, суд бошқарувчилари фаолияти устидан назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар расмий нашр этиб белгиланган «Биржа» ва (ёки) «Солиқ инфо» газеталарида чоп этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тўхтатилганда хўжалик суди Қонуннинг 50-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатларини чиқаришга ҳақли эмас. Бунда хўжалик суди томонидан жорий этилган банкротлик таомили давом эттирилади. Ушбу давр мобайнида суд бошқарувчисида ўз вазифасини бажараётганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқи сақланиб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусан, Қонуннинг 59-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган хўжалик судининг ажримлари устидан Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин. Кўрсатилган ажримлар устидан шикоятлар (протестлар) улар чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади. Шикоятларни (протестларни) кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция инстанцияси суди чиқарган ажрим кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди (Қонуннинг 60-моддаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кредиторлар йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш (Қонуннинг 13-моддаси бешинчи қисми) тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан ҳам шу тартибда шикоят берилади (протест келтирилади).
Суд бошқарувчиларини тайинлаш (озод қилиш, алмаштириш) тўғрисидаги ажримлар устидан Қонунда назарда тутилган тартибда шикоят қилинади (протест келтирилади). Агар суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилиши билан бир пайтда санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи тайинланган, тугатиш бошқарувчиси эса қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш билан бир пайтда тайинланган бўлиб, уларни тайинлаш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақидаги хўжалик судининг ажримида ёхуд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, тайинланган суд бошқарувчисининг номзоди билан келишилмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар Қонунда назарда тутилган тартибда суд ҳужжатининг суд бошқарувчисини тайинлашга доир қисми устидан шикоят бериши, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қонуннинг 50-моддасига кўра банкротлик тўғрисидаги иш бўйича хўжалик судининг қарорлари ва ажримлари дарҳол ижро этилади. Лекин, бу ҳол суд ҳужжатлари қабул қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киришини билдирмайди. Уларнинг устидан ХПКда назарда тутилган тартибда шикоятлар берилиши (протестлар келтирилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: банкротлик аломатлари аниқланмаганда, яъни қарздорга жами талаблар Қонунда белгиланган миқдордан кам ташкил этган ҳолларда; хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қондирилганда; сохта банкротлик аниқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Қонуннинг 56-моддасига биноан суд санацияси ёки ташқи бошқарув жараёнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганда, келишув битими тузилганда ва у хўжалик суди томонидан тасдиқланганда, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи барча кредиторлар билдирилган талабларидан воз кечганда, кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари ҳар қандай банкротлик таомили жараёнида қондирилганда банкротлик тўғрисидаги иш юритиш хўжалик судининг ажрими билан тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Қонуннинг 91-моддаси биринчи қисмига биноан агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида хўжалик суди томонидан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 119-моддаси иккинчи қисмида кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш учун белгиланган олти ойгача бўлган муддат ташқи бошқарув муддатига кирмайди.
Ташқи бошқарув учун белгиланган муддатнинг қисқартирилишига ёки узайтирилишига Қонуннинг 91-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган муддатлар доирасида кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан йўл қўйилади. Ташқи бошқарув муддатини қисқартириш ёки узайтириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ҳолда хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Қонуннинг 93-моддасига мувофиқ кредиторлар талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажариш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Қонуннинг 124-моддасига мувофиқ тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Шундан келиб чиқиб, хўжалик судининг банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг 185-моддаси иккинчи қисмига биноан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этилганда, аризага қарздорни тугатиш тўғрисидаги қарор илова қилиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Қонуннинг 185-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётганлиги ва (ёки) ўзининг устав жамғармасини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу ҳоллар аниқланганда тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриш учун давлат солиқ хизмати органига мурожаат этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарздор — якка тартибдаги тадбиркорнинг барча кредиторлар талабларини қаноатлантириш учун мол-мулки етарли бўлмаса, у ҳолда суд ижрочиси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37 ва 39-моддаларида белгиланган қоидаларга биноан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш ҳақидаги ижро варақасини хўжалик судига қайтаради. Хўжалик суди ижро варақасини қайтариш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиққандан кейин тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида ажрим чиқаради.
Агар Қонуннинг 181-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ тугатиш бошқарувчиси тайинланган бўлса, у ҳолда тугатишга доир иш юритиш Қонуннинг 142 ва 144-моддаларида белгиланган қоидалар бўйича тамомланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 18 апрелдаги 188-сонли қарорининг 4-бандига мувофиқ қарздор корхона банкрот деб эълон қилиниб, тугатиш ишлари бошланганда, 70 ва ундан ортиқ фоизлик талабга эга кредитор бўлмиш тижорат банки қарздор корхона (мол-мулки)ни, гаров предмети ҳисобланган мол-мулкдан ташқари, тугатиш қиймати бўйича ўз мулкига ўтказиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда банк:
Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатларни тўлаш ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарзларни тўлаш;
Банк томонидан Қонуннинг 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талабларни қондириш ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорликни тўланиши муддати суд томонидан банкрот корхонанинг мол-мулкини банкка бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қарздорнинг мол-мулки суд бошқарувчиси томонидан банкнинг мулкига суднинг ажрими асосида банк томонидан Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган сарф-харажатлар ва талаблар қондирилганда ҳамда иш ҳақи бўйича қарздорлик тўланганда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан эътиборан Қонуннинг 125-моддасига биноан ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади, ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилади. Суд харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари хўжалик суди томонидан тугатиш бошқарувчисига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот Қонуннинг 144-моддасига асосан хўжалик суди томонидан, зарур ҳолларда, суд мажлисида ХПК 128-моддасининг биринчи қисми талабларига риоя қилган ҳолда кўрилади. Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботи асосли деб топилганда, хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради, ҳисобот асоссиз деб топилганда эса — суд тугатишга доир иш юритишни тамомлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Ушбу ҳолатда тугатишга доир иш юритишни тамомлаш масаласи камчиликлар бартараф этилганидан ва янги ҳисобот тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.