Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.03.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145 ва 45-сонли «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3101, 15.12.2018 й.) асосан 2019 йил 18 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 102-сонли ва 42-сонли қарори билан тасдиқланган «Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари»га (рўйхат рақами 2035, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 493-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2010 йил 26 майдаги 45 ва 15-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
бешинчи—еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.