Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон) мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг таълим олиши учун) йўналтириладиган суммаларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшгача бўлган ўз фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига (кейинги ўринларда ўқиш учун тўлов деб юритилади) камайтириш (кейинги ўринларда солиқ чегирмаси деб юритилади) кўринишида берилади.
12. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тақдим этилиши жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаида ушлаб қолмаслик учун асос бўлади.
14. Жисмоний шахсга тўлов манбаида солиқ чегирмаси тақдим этилмаган ҳолда, солиқ чегирмаси ушбу Низомнинг III бобида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида тақдим этилиши мумкин.
16. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 191—193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.
жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этувчи жисмоний шахс декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ солиқ чегирмасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахслар томонидан солиқ чегирмаси тариқасидаги имтиёз суммаси қўлланилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани (маълумотномаларни) тақдим этади (масалан, таълим олувчининг отаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмоқда. Таълим олувчининг отаси декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда унинг фарзанди (фарзандлари) ва рафиқаси солиқ чегирмасини қўлламаганликлари тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади);
агар солиқ чегирмаси суммаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларга, мазкур шахслар томонидан бошқа жисмоний шахслар солиқ чегирмасини қўллаганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган маълумотнома тақдим этилгандагина берилади (масалан, таълим олувчининг онаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмоқда. Аввал жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация таълим олувчининг отаси томонидан тақдим этилган ва у томонидан таълим олишга йўналтирилган маблағларнинг бир қисмига солиқ чегирмаси қўлланилган. Таълим олувчининг онаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда отасининг солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган қўлланилган солиқ чегирмаси суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади).