Судлар Жиноят-процессуал кодексининг 471-моддаси 3 банди ва 320-моддаси талабини бузиб, қатор ҳолларда процессуал чиқимлар кимга ва қанча миқдорда юкланиши лозимлигини ҳал этишмаяпти ва ҳукмда кўрсатишмаяпти; баъзан бунда Жиноят-процессуал эмас, балки Фуқаролик процессуал кодексига амал қилишмоқда, айрим ҳолларда процессуал чиқимларни давлат фойдасига эмас, балки муайян шахслар ёки ташкилотлар фойдасига ундиришмоқда; иш бўйича бир неча шахс судланганда процессуал чиқимларни ҳиссали эмас, балки солидар тартибда ундиришмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар ишларни апелляция, кассация тартибида кўриш чоғида процессуал чиқимларга оид масала ҳукмда тўғри ҳал этилганлигини текширишга етарли эътибор беришмаяпти; бундай масала ҳукмда ҳал этилмаган ҳолларда судлардан йўл қўйилган хатоларни ЖПК 541-моддасида назарда тутилган тартибда тузатишни талаб этишмаяпти.
(муққадиманинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимларни ундиришга оид суд амалиётида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, судлар томонидан қонун нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. Тушунтирилсинки, Жиноят процессуал кодексининг 318-моддасига мувофиқ жиноят ишлари бўйича процессуал чиқимлар қуйидагилардан иборат:
ушбу Кодекснинг 50-моддасига мувофиқ судланувчи тўловдан озод қилинган тақдирда юридик ёрдам кўрсатганлик учун ҳимоячига тўланадиган ҳақдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
5. Судлар ҳар бир жиноят ишини ўз иш юритувига олиш пайтида дастлабки тергов органлари томонидан ЖПК 380-моддаси биринчи қисмининг айблов хулосасига процессуал чиқимлар тури ва миқдорига доир маълумотнома илова қилиниши тўғрисидаги талаби бажарилганлигини текширишлари лозим. Бундай маълумотнома ярашув тўғрисидаги ариза, ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор билан судга юбориладиган иш бўйича ҳам илова этилиши шарт.
Дастлабки тергов даврида қонуннинг ушбу нормаси талаби бажарилмаганлигини аниқлаган тақдирда, судья қонун аналогияси бўйича (ЖПК 398-моддаси) терговчи зиммасига тегишли маълумотномани тақдим этиш вазифасини юклайди.
6. Тушунтирилсинки, ЖПК 471-моддаси 3-бандига кўра, процессуал чиқимларга доир масала ҳукмда (ажримда) ҳал этилиши шарт бўлиб, унда чиқимлар кимга ва қай миқдорда юкланиши кўрсатилади.
Процессуал чиқимларга доир масала ҳукм (ажрим) чиқариш пайтида ҳал этилмаган ҳолларда, бу масала ҳукм (ажрим) чиқарган суд томонидан ЖПК 541-моддаси тартибида ҳал қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 320-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўришда сарф қилинган чиқимлар давлат фойдасига маҳкумлардан (шу жумладан, жазодан озод қилинган ёки жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилганда ҳам) ундирилади, таржимонга тўланган суммалар, шунингдек ЖПК 320-моддаси олтинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 19-сонли қарори таҳририда)
судланувчи оқланган ёки иш ушбу Кодекснинг 83-моддасига мувофиқ тугатилган тақдирда. Судланувчи бир айблов бўйича оқланган, бошқа айблов бўйича эса айбли деб топилган бўлса, суд у айбли деб топилган айблов билан боғлиқ процессуал чиқимларни тўлашни унинг зиммасига юклайди;
10. Процессуал чиқимларни ундириш масаласини ҳал этиш чоғида судлар процессуал қонунчилик билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Гувоҳлар, жабрланувчилар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларнинг қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга риоя этишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)