Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.04.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда фармацевтика ва тиббиёт фаолиятига лицензия бериш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори 1-иловасининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.