Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиётини умумлаштириш натижаларини муҳокама этиб, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга кўра, жиноий жавобгарликка фақат ақли расо, яъни жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс тортилади. Ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жавобгарликка тортилмайди (ЖК 18-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган, яъни жиноят содир этиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилади (ЖК 181-моддаси биринчи қисми).
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади (ЖК 67-моддаси).
Ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим (ЖК 75-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ақли норасо ҳолатда жиноят содир этган шахсга ёки жиноят содир этгандан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари (ЖК 18-моддаси учинчи қисми, 67-моддаси иккинчи қисми, 75-моддаси иккинчи қисми) қўлланилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунга кўра (ЖК 2-моддаси иккинчи қисми), тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бошқа тарздаги жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси сифатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ва руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан давлат мажбурлови кўриниши ҳисобланади. Бундай чоралар фақат шахс у томонидан содир этилган қилмишнинг хусусияти ва ўзининг руҳий ҳолатига кўра жамият учун хавфли бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Шахс жамият учун хавфлими ва у тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилишига муҳтожми, деган масала суд-психиатрия экспертизаси хулосаси инобатга олинган ҳолда ҳал қилинади. Бунда суд ЖПК 187-моддасига асосланиб, тарафлар илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан иш бўйича қўшимча (қайта) суд-психиатрия экспертизаси ёки комплекс (психология-психиатрия, сексологоия-психиатрия ва ҳ.к.) экспертизаси ўтказилишини тайинлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ЖК 93-моддасига мувофиқ, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради:
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари турини белгилашда суд ҳар доим ЖК 94-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилиши лозим.
6. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганда жиноят иши жиноят белгилари таркибига кирувчи элемент — субъект йўқлиги туфайли тугатилади (ЖПК 83-моддаси иккинчи банди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Жиноят содир этгандан кейин, бироқ ҳукм чиқарилганга қадар руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланганда жиноят ишини юритиш руҳий ҳолат бузилган пайтдан бошлаб, соғайгунга қадар тўхтатилади (ЖПК 366, 569-моддалари).
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Шахс тузалгандан сўнг жиноят ишини юритиш қайта тикланади ва шахс умумий асосларда жиноий жавобгарликка ёки жазога тортилиши мумкин, башарти жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари (ЖК 64-моддаси) ўтиб кетмаган ёки шахсни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш учун бошқа асослар юзага келмаган бўлса.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини бекор қилиш ва жиноят ишини юритишни қайта тиклаш учун шахс даволанган психиатрия муассасаси шифокорлар комиссиясининг хулосаси асос бўлади. Агар шахснинг ақли расолиги ёки руҳий ҳолати юзасидан асосли гумон келиб чиқса, суд ЖПК 568-моддасида кўрсатилган талабларга риоя этган ҳолда суд-психитрия экспертизаси тайинлаши мумкин.
8. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ масалалар ЖПК 61-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича иш юритув бошланганлиги ва суд-психитрия экспертизаси тайинланганлиги тўғрисидаги қарор (ажрим) ўзига нисбатан бундай иш юритув олиб борилаётган шахсга унинг ЖПК 570-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилган ҳолда эълон қилинади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ЖПК 572, 573-моддаларида назарда тутилган тартибда судга юборилган иш судловга тегишлилик тўғрисидаги умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўрилади.
ЖПК 534-моддасига мувофиқ, жазони ўташдан озод қилинаётган шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалаларига доир материаллар, шунингдек тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини узайтириш, ўзгартириш ёки тугатишга доир ЖПК 578 — 580-моддаларида назарда тутилган тартибда судга келиб тушган материаллар тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаган суд ёки бундай чора қўлланилган жойдаги суд томонидан кўрилади.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ва материаллар суд томонидан ЖПК 13-моддасида назарда тутилган таркибда кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлиси ЖПК 575-моддасида белгиланган тартибда олиб борилади. Суд мажлисида прокурор ва ҳимоячининг иштироки шарт. Суд мажлисига жабрланувчилар, гувоҳлар, қонуний вакиллар, шунингдек экспертлар чақирилиши керак.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Суд эксперт-психиатрнинг фикрини инобатга олган ҳолда суд мажлисига унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи қўйилган шахсни (у жабрланувчи ёки гувоҳлар томонидан таниб олиниши учун, суд-психиатрия экспертизаси хулосаси тўғрилиги юзасидан шубҳа туғилган ҳолда ва ҳ.к.) чақириши мумкин. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, ЖПК 95-моддасига кўра, бундай шахснинг кўрсатувлари иш бўйича далил манбаи сифатида тан олиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ЖПК 51 ва 571-моддаларига кўра, ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган, шунингдек жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ҳимоячининг иштироки мажбурий ҳисобланади.
Бундай тоифадаги ишлар бўйича ҳимоячи иштирокининг мажбурийлиги тўғрисидаги процессуал қонун талабларига риоя этмаслик, ЖПК 49722-моддасига мувофиқ, жиноят-процессуал қонунининг жиддий тарзда бузилиши сифатида баҳоланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Суд қонуний вакилга ишдаги материаллар билан танишиш, далилларни текширишда иштирок этиш, далиллар тақдим этиш, илтимоснома ва раддиялар бериш, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, суд ажрими устидан шикоят бериш (ЖПК 581-моддаси) учун имконият яратиб бериши шарт. Зарурат бўлганда, суд қонуний вакилни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин.
13. Жиноят-процессуал кодекси 566-моддасига кўра, бундай тоифа ишлар бўйича судлар шахс томонидан жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлигини тасдиқловчи ёки инкор этувчи далилларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни синчиклаб текширишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари, фақат, иши кўрилаётган шахс томонидан муайян жиноят белгилари мавжуд ижтимоий хавфли қилмиш содир этилганлиги исботланган, шунингдек суд-психиатрия экспертизасининг шахс ўзининг руҳий ҳолати ва у томонидан содир этилган қилмишнинг хусусиятига кўра жамият учун хавфли эканлиги ҳамда унга нисбатан у ёки бу турдаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилишига муҳтожлиги тўғрисида ЖПК 568-моддаси талабларига жавоб берадиган хулосаси мавжуд бўлган ҳолларда қўлланилиши мумкин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Агар айблов далолатномаси, айблов хулосаси билан келиб тушган иш бўйича суд муҳокамаси вақтида иши кўрилаётган шахсни ақли норасо деб топиш мумкинлиги хусусида асослар келиб чиқса ёки унда жиноят содир этилганидан сўнг руҳий ҳолати бузилганлиги аниқланса, башарти ишни айблов далолатномаси, айблов хулосасини тасдиқлаган прокурорга юбориш учун бошқа асослар бўлмаса, суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани ЖПК 61-бобида белгиланган тартибда ҳал қилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агар қонунда муайян қилмиш учун жиноий жавобгарлик маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг келиб чиқиши белгиланган бўлиб, бироқ уни содир этишда ақли норасо деб топилган шахс муқаддам айнан шундай қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилмаган бўлса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилмайди. Бундай иш жиноят ҳодисаси бўлмаганлиги сабабли тугатилиши лозим. Қабул қилинган қарор тўғрисида суд соғлиқни сақлаш органларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 майдаги «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ шахсга умумий асосларда психиатрия ёрдами кўрсатилиши учун хабар беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ақли норасо ҳолатида ижтимоий хавфли ҳаракат содир этган ёки жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилган шахс томонидан моддий зарар етказилган ҳолда, зарарни ундириш масаласи фуқаролик судлов ишларини юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлиб, бу ҳақда суднинг ажримида кўрсатилган бўлиши керак (ЖПК 577-моддаси бешинчи қисми).
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ақли норасо ёки жиноят содир этилганидан кейин руҳий ҳолати бузилган деб топилган шахсларга доир ишлар бўйича ашёвий далиллар масаласи судлар томонидан ЖПК 211-моддаси талабларига монанд ҳал этилиши лозим.
Суд харажатлари, жумладан, ҳуқуқий ёрдам кўрсатганлик учун ҳақ бундай шахслардан ЖПК 320-моддасига кўра ундирилмасдан давлат ҳисобидан тўланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахснинг яқин қариндошлари илтимосномасига кўра бундай чораларни бекор қилиш ёки ўзгартириш масаласи ҳал қилинаётганда (ЖПК 580-моддаси) судлар «яқин қариндошлар» тушунчасига кирадиган шахслар доираси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида қайд этилганлигига эътибор беришлари лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.