«Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши инсон ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштиришга йўналтирилган.
Мазкур Қонуннинг суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар томонидан тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Тушунтирилсинки, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судларга ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларида мустаҳкамланган қоидаларга мос бўлиб, жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси самарали бўлишига эришишга қаратилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 31-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қонунга кўра, судларнинг ваколатига нафақат ишни судга қадар юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш юзасидан қарор қабул қилиш, балки ЖПК 243-моддаси ўнинчи қисми 21-бандида назарда тутилган ҳолларда, бошқа эҳтиёт чорасини қўллаш ҳуқуқи ҳам киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
3. Жиноят-процессуал кодекси 236-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, эҳтиёт чоралари гумон қилинувчи, айбланувчининг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, унинг жиноий фаолиятига барҳам бериш, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилишга қаратилган уринишларига йўл қўймаслик, ҳукм ижросини таъминлаш мақсадида қўлланилади.
қасддан содир этилган ва Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга;
эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган ва Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қўлланилади.
Судлар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласини ҳал этишда ЖПК 236-моддасининг 2, 3-қисмларида назарда тутилган ҳолатларни ҳам инобатга олишлари зарур.
4. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ЖПК 242-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган алоҳида ҳолларда қасддан содир этилган ва Жиноят кодексида уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган ва Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича ҳам, агар қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлса:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
5. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 558-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, вояга етмаган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси, фақат қасддан содир этилган ва Жиноят кодексида беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича ва бошқа эҳтиёт чоралари айбланувчининг тегишли хулқ-атворда бўлишини таъминлай олмаган тақдирдагина қўлланилиши мумкин.
Шунинг учун эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган, шунингдек ЖПК 242-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
6. Қонунда кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда эҳтиёт чораси ЖПК 245-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган уч ойлик муддатга (ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда) қўлланилган ҳисобланади.
Алоҳида ҳолларда, ЖПК 226-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бу турдаги эҳтиёт чораси гумон қилинувчи сифатида ЖПК 221-моддасига асосан ушланган шахсга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин. Бундай ҳолларда эҳтиёт чораси ўн кунгача муддатга (ушлаб туриш вақти ҳисобга олинган ҳолда) қўлланилган ҳисобланиб, шу муддат ичида гумон қилинувчи жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниши шарт. Акс ҳолда, прокурор ёки прокурорнинг розилиги билан терговчи гумон қилинувчини қамоқдан озод қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушлаб туриш вақти ЖПК 226-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ шахс амалда ушланган пайтдан (унинг эркин ҳаракатланишга бўлган ҳуқуқлари ҳақиқий чекланган пайтдан) бошлаб ҳисобланиши керак.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
7. ЖПК 240-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, ишни судга қадар юритиш босқичида қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси шахсни қамоқда сақлаб туриш учун асослар қолмаганда прокурорнинг ёки прокурорнинг розилиги билан терговчининг қарорига биноан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин Бунда шахсни қамоқдан дарҳол озод этилишини таъминлаш ушбу қарорни қабул қилган орган зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Прокурор, шунингдек прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи, терговчи жиноят иши бўйича ЖПК 236, 242-моддаларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Бундай қарорга илтимосномани асослантирувчи зарур материаллар, жумладан, жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг, жиноят ишида гумон қилинувчи, айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорнинг, ЖПК 221, 225-моддалари тартибида тузилган ушлаб туриш баённомасининг, гумон қилинувчи, айбланувчининг шахсига оид маълумотларга доир ҳужжатларнинг, ҳимоячи ордерининг ёхуд ҳимоячидан воз кечиш ҳақидаги баённоманинг, ЖПК 239-моддаси талабларига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади. Зарурат бўлганда, прокурор томонидан судга кўздан кечириш учун мазкур ҳужжатларнинг асли, шунингдек бошқа ҳужжатлар тақдим қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
10. Қонунда белгиланган ушлаб туриш ёки қамоқда сақлаб туриш муддати ўтгандан сўнг судга тақдим этилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан кўриб чиқилмайди. Бундай ҳолларда, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган шахсни озод қилиш масаласи ЖПК 234-моддаси ва 240-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки жиноят иши тергов қилинаётган жойдаги суд томонидан кўрилиши керак. Материални судловга тегишлилиги хусусида ЖПК 243-моддасига таянган ҳолда тортишувга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома материал келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соат ичида, лекин ЖПК 226-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ушлаб туриш муддати охиридан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ушлаб туриш тариқасидаги процессуал мажбурлов чораси қўлланилмаган айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимоснома ҳам саккиз соат ичида кўриб чиқилиши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Қамоқда сақлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар судга келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соат ичида ЖПК 247-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
ЖПК 20, 51-моддаларида назарда тутилган ҳолларда суд мажлисида таржимон ва ҳимоячининг иштироки таъминланиши шарт. Илтимосномани кўришда бошқа шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Қонунга мувофиқ, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани айбланувчининг иштирокисиз кўришга, фақат унга нисбатан қидирув эълон қилинган ҳолдагина йўл қўйилади (ЖПК 243-моддасининг саккизинчи қисми).
Қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома айбланувчи стационар тартибдаги суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштирилган ҳолда унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин. Бунда айбланувчининг ҳимоячиси суд мажлисида иштирок этиши шарт (ЖПК 247-моддасининг олтинчи қисми).
Суд мажлиси судья томонидан қандай илтимоснома кўриб чиқилишини эълон қилишдан бошланади. Сўнгра судья ўзининг, прокурор, ҳимоячи, қонуний вакил, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, котиб, таржимон, терговчининг фамилияси, исми, шарифини эълон қилади, гумон қилинувчи, айбланувчининг шахсини аниқлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, рад этиш ҳақидаги арзлари бор-йўқлигини аниқлайди. Бундай арзлар мавжуд бўлса, улар юзасидан ЖПК 76, 80-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
17. Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўришда ЖПК 426-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суд мажлиси баённомаси юритилади ва у ажрим чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай имзоланади.
Суд мажлиси баённомасига берилган мулоҳазалар дарҳол ЖПК 427-моддасида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
19. ЖПК 243-моддасининг ўнинчи қисмига кўра, тўпланган материаллар етарли бўлмаган тақдирда, суд, тарафлар қўшимча далиллар тақдим этишлари учун уларнинг илтимосномасига асосан ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Илтимоснома қаноатлантирилмай қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад қилинганда, гумон қилинувчи, айбланувчи (ушлаб туриш охирги муддати тугаган ёки тугамаганлигидан қатъий назар) унга нисбатан уй қамоғи ёки гаров тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда суд залида қамоқдан озод қилинади (ЖПК 243-моддаси ўнинчи қисмининг 21-банди).
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисида масала бўйича ажрим чиқарган судья, шунингдек бундай илтимосномани киритган прокурор, шу шахсга нисбатан жиноят ишини мазмунан кўриб чиқишда ҳам иштирок этиши мумкин, ЖПК 76-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Апелляция шикояти (протести) ажрим чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бериш муддати ўтгандан сўнг, тегишли суд раиси ЖПК 49712-моддасида назарда тутилган талабларни бажариб, материални шикоят (протест) билан бирга йигирма тўрт соат ичида апелляция инстанцияси судига юборади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарорига асосан чиқарилган)
28. Суднинг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича чиқарилган ажрими устидан етмиш икки соат ўтгандан сўнг берилган шикоят (протест) кўрмасдан қолдирилади, бу ҳақда уларни берган шахсларга маълум қилинади (ЖПК 4974-моддаси).
30. Суд мажлиси раислик этувчи томонидан қандай шикоят (протест) кўриб чиқилишини эълон қилиши билан бошланади. Сўнгра раислик этувчи судьялар, прокурор, ҳимоячи, қонуний вакил, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, котиб, таржимон, терговчининг фамилияси, исми, шарифини эълон қилади, гумон қилинувчи, айбланувчининг шахсини аниқлайди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, рад этиш ҳақидаги арзлар бор-йўқлигини аниқлайди. Бундай арзлар мавжуд бўлса, суд ҳайъати улар бўйича ЖПК 76, 80-моддаларига мувофиқ қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Шикоят (протест)ни апелляция инстанцияси судида кўришда ЖПК 426-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суд мажлиси баённомаси юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Апелляция инстанцияси суди қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги масала бўйича чиқарилган ажрим устидан берилган шикоят (протест)ни кўриб чиқиб, ўзининг ажрими билан ЖПК 243-моддасининг ўн учинчи қисмида назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Апелляция инстанцияси судида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалага оид материални кўришда қатнашган судья, шунингдек прокурор, айнан шу шахсга нисбатан жиноят ишини мазмунан биринчи, апелляция, кассация инстанцияларида кўришда иштирок этишга ҳақли, ЖПК 76-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 14 майдаги 9-сонли қарори таҳририда)
34. ЖПК 3-моддасига кўра, жиноят ишини юритиш процессуал ҳаракат амалга оширилаётган ёки процессуал қарор қабул қилинаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади. Шу муносабат билан «Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун нормалари фақат қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёки қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги масала юзасидан 2008 йил 1 январдан бошлаб чиқарилган қарорларга тааллуқлидир.