Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Судлар экспертиза тайинлаш ва ўтказиш масаласини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ФПК, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 19 февралдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қарашли экспертиза муассасаларида суд экспертизаси ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги Низомга, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 1994 йил 21 июлдаги 336-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Такрорий, комиссиявий ва комплекс суд-тиббий экспертизаси бўйича иш юритиш қоидалари»га, 2006 йил 19 сентябрда тасдиқланган «Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказига одам ДНКси суд-биологик экспертизасини тайинлаш, тадқиқот учун йўлланадиган материалларни тайёрлаш ва расмийлаштириш тўғрисида»ги Йўриқномага, шунингдек бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Судлар ФПК 58-моддасига кўра, экспертиза қуйидаги давлат муассасалари тизимидаги суд экспертиза муассасалари, шунингдек, бошқа органлар томонидан ўтказилишини назарда тутишлари лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Судларнинг эътибори ФПК 58-моддасига мувофиқ экспертиза тадқиқотлари қонунда белгиланган тартибда эксперт этиб тайинланган шахслар томонидан амалга оширилиши мумкинлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш ҳолатлари бўйича шахснинг маълум ҳаракатни содир этиш вақтидаги руҳий ҳолатини аниқлаш лозим бўлган барча ҳолларда суд-психиатрия экспертизаси тайинланиши лозим, масалан, битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишларни кўришда битим тузилган вақтда шахс ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаслиги ёки уларни бошқара олмаслиги (ФК 121-моддаси), шунингдек процессуал қонунда экспертиза тайинлаш назарда тутилган ҳолларда, хусусан, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги (ФПК 312-моддаси) ва соғлигининг сезиларли даражада яхшиланганлиги ёки соғайганлиги сабабли уни муомалага лаёқатли деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича (ФПК 315-моддаси).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Объектларни эксперт ихтиёрига юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда (уй, катта ҳажмдаги предметлар ва бошқалар) судлар ФПК 239-моддаси талабига мувофиқ, объектларни жойида кўздан кечириш ва текширишни ташкил этишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судларнинг эътибори экспертиза тайинланаётган ҳамма ҳолатларда тегишли экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримда судлар ФПК 135-моддаси талабларига мувофиқ экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласи ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин. Агар экспертиза ўтказиш ҳақидаги илтимосномани ҳар иккала тараф киритса ёки суд ўз ташаббуси билан экспертиза тайинлаган ҳолларда экспертиза ўтказиш ҳақидаги ажримда харажатлар тарафлар ўртасида тенг тақсимланганлигини кўрсатилиши шарт. Қолган ҳолларда, экспертиза ўтказиш харажатлари суд ажримида экспертиза ўтказиш ҳақида илтимоснома киритган тараф зиммасига юклатилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга ФПК 59-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда эксперт қўйилган саволларни унинг махсус билимлари асосида ҳал қилиш мумкин бўлмаслигига ёки унга тақдим этилган текшириш объектларининг ёхуд материалларнинг яроқсизлигига ёки хулоса бериш учун етарли эмаслигига ва уларни тўлдириб бўлмаслигига ёхуд фан ва суд-экспертлик амалиётининг ҳолати қўйилган саволларга жавоб топиш имкониятини бермаслигига ишонч. ҳосил қилса, у хулоса беришнинг иложи йўқлиги тўғрисида асослантирилган ҳужжат тузади ҳамда уни экспертизани тайинлаган судга юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. ФПК 96-моддасининг иккинчи қисмига кўра, эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланади. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бир неча экспертларнинг хулосалари бир-бирига зидлиги деганда экспертлар комиссиясининг хулосаларидаги тафовут (қарама-қаршилик, жиддий фарқ) тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 98-моддасига кўра, эксперт хулосаси етарлича тушунарли бўлмаганда суд экспертни чақириш йўли билан хулосасини оғзаки тушунтириб беришни таклиф қилиш ҳуқуқига эга ва бу суд мажлиси баённомасига киритилиб, ўқиб берилади ҳамда эксперт томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ФПК 80-моддасининг тўртинчи қисмига кўра ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, судлар эксперт хулосаси бошқа далиллар қаторида ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаган ҳолда ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган судьяларнинг ички ишончига кўра баҳоланиши лозимлигини назарда тутишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.