1. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 56-моддасининг талабларига кўра, тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай фактик маълумот ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар фуқаролик иши бўйича далил ҳисобланади.
2. Исботлаш мажбурияти ФПКнинг 57-моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.
ФПКнинг 60-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, бир фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган суд қарори билан аниқланган фактлар, айнан шу шахслар иштирок этаётган бошқа фуқаролик иши кўрилишида қайта исботланмайди. Жумладан, ошиқча хавф манбаи эгаси бўлган даъвогарлар бевосита зарар етказувчига нисбатан регресс даъво келтирганда, исботлашдан озод этилади.
7. Қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларини бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас (ФПКнинг 59-моддаси). Бунда низоли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи тегишли моддий ҳуқуқ нормаларига асосланмасдан исботлашга йўл қўйилмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси фуқаронинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди ва унга кўра ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари шахснинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас.
10. ФПКнинг 8-моддасида назарда тутилган тарафлар тортишувлик принципидан келиб чиқиб, тарафлар, арз қилувчилар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар далилларни аниқлаш, тўплаш ва тақдим этишлари лозим. Шу билан бирга, ФПКнинг 57-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра далилларни тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.
14. ФПКнинг 67-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд далилларга, қонунга амал қилган ҳолда ишнинг ҳамма ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида ҳар тарафлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқиш асосида ички ишончга таяниб, баҳо беради.
ФПКнинг 56-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, бу маълумотлар қуйидаги воситалар, яъни: тарафлар ва учинчи шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакилларининг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари билан белгиланади.
ФПКнинг 56-моддасига мувофиқ, тегишли ишончнома асосида ишда иштирок этаётган тарафлардан бирининг вакили берган тушунтиришлари ҳам далил ҳисобланиши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
Суд гувоҳни сўроқлаш вақтида била туриб ёлғон кўрсатув берганлик, суд узрсиз деб топган сабабларга кўра кўрсатув беришни рад этганлик ёки ундан бўйин товлаганлик учун гувоҳ Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238 ва 240-моддалари бўйича жавобгар бўлишини тушунтириши лозим. Шу билан бирга, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гувоҳ ўзига яқин қариндошларига қарши гувоҳлик кўрсатмаси беришдан бош тортишга ҳақли.
22. Судларга тушунтирилсинки, ФПКнинг 73-моддасига мувофиқ, ёзма далиллар — иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар, хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади.
ФПКнинг 76-моддасига мувофиқ, қоида тариқасида, ёзма далилларнинг асли тақдим қилинади. Агар ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилган бўлса, суд зарурат туғилган ҳолатда, ҳужжатнинг аслини тақдим этишни талаб қилишга ҳақли. Ишга ҳужжатнинг асл нусхасини қўшиш имкони бўлмаганда, судья ҳужжат нусхасининг аслига тўғрилиги текширилганлиги ҳақида белги қўяди.
25. Ашёвий далиллар деганда, ишни ҳал қилиш учун аҳамиятли ҳолатларни аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган нарсалар тушунилади. Ашёвий далиллар суд томонидан кўздан кечирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, вакилларга зарур ҳолларда — эксперт ва гувоҳларга тақдим этилади. Ашёвий далилни кўздан кечириш ФПКнинг 192-моддасига мувофиқ, жойида ўтказилишига йўл қўйилади. Кўздан кечириш далилларни таъминлаш тартибида ўтказилиши мумкин эмас. Ашёвий далилларни кўздан кечириш ҳақида суд мажлисининг баённомасида қайд қилиниши лозим бўлиб, бунга тузилган режалар, чизмалар, суратлар илова қилиниши мумкин.
26. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган суд исботлаш воситасининг мустақил шакли бўлган эксперт хулосаси, фуқаролик иши қўзғатилгандан сўнг фақатгина қатъий қонун талабига мувофиқ тайинланган ва ўтказилган суд экспертиза натижалари бўлиши мумкин. Фуқаролик процессуал қонун талабларига риоя қилинмаган, процесс доирасидан ташқарида олинган ҳар қандай бошқа хулосалар эксперт хулосаси мақомига эга бўла олмайди ва судда бундан исботлаш воситаси сифатида фойдаланилиши мумкин эмас, бошқа фуқаролик, хўжалик, жиноят ва маъмурий иши бўйича қонуний тартибда олинган экспертиза хулосалари бундан мустасно.
27. Судларга тушунтирилсинки, мутахассиснинг фикри ФПКнинг 56-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган исботлаш воситалари доирасига кирмайди, шунга кўра суд томонидан бошқа далиллар йиғиндиси билан баҳоланиши лозим.
ишга қабул қилиш, ўтказиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхалари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, маъмуриятнинг шу мазмундаги вакиллик касаба уюшмаси органига қилган тегишли илтимосномаси нусхаси; (Меҳнат кодексининг 101-моддаси), касаба уюшмаси қўмитасининг ишдан бўшатишга розилик бериш тўғрисидаги қарори ва баёни нусхаси, даъвогарнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот ва бошқалар. Бунда бошқа исботлаш воситаларига бўлган эҳтиёж ишдан бўшатиш асосларига боғлиқлигини назарда тутиш лозим. Чунончи, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларнинг ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг биринчи банди) — ходимлар сони (штати) жадвалидан кўчирма (ишдан бўшатилгунга қадар ва бўшатилгандан сўнг), штатлар ёки ходимлар сонини қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатлар, даъвогарнинг иш фаолияти тўғрисида тавсифнома; Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан даъвогарни ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган маълумотларни ўз ичига олувчи материаллар ҳамда даъвогарнинг бошқа ишга ўтказишга рози эмаслиги ёки маъмуриятнинг ходимни унинг розилиги билан бошқа ишга ўтказиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи бошқа далиллар; ходимнинг ишдан озод қилиш тўғрисида камида 2 ой олдин огоҳлантирилганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми учинчи банди бўйича ходимни ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсни ишга тиклаш тўғрисида, «а» хатбошида санаб ўтилган далиллардан ташқари, — интизомий чораларни қўллаш (буйруқлар, меҳнат жамоасининг қарори нусхалари ва ҳ.к.) тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек ушбу интизомий жазо беришга асос бўлган материаллар (тушунтириш хатлари, билдирги, ахборот хатлари).
ФПКнинг 57-моддасида кўрсатилган қоидадан истисно тариқасида Меҳнат кодексининг 111-моддаси талабига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг ёки бошқа ишга ўтказишнинг асослилигини исботлаб бериш мажбурияти иш берувчига юклатилишини судлар назарда тутишлари лозим;