Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.04.2016
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги 117-сонли «Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги самарали сиёсатни рўёбга чиқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарори билан тасдиқланган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг белгиланган умумий сони доирасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Бухоро вилоятининг Когон туманида, Навоий вилоятининг Кармана туманида, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл туманларида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари ташкил этилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорининг 1 ва 4-бандлари ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)