Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорини бажариш юзасидан, диагностика ва беморларни даволашнинг юқори технологик усулларини ўзлаштиришга, тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий ошириб боришга йўналтирилган тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
28. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим асосий ишдан ажралмаган ҳолда амалга ошириладиган ва бир қанча турларга эга бўлган (кейс-технология, асинхрон ва синхрон он-лайн ва бошқалар) ахборот-коммуникация технологияларига асосланган малака оширишнинг билвосита шаклларидан бири ҳисобланади. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим ўқув дастурига мувофиқ амалга оширилади, малака оширишнинг мустақил шакли сифатида, ёхуд кундузги таълимнинг масофавий шаклининг таркибий қисми сифатида амалга оширилиши мумкин. Масофадан туриб амалга ошириладиган таълим курсининг давомийлиги кундузги ўқишнинг тегишли курси академик соатларида белгиланади, бунда календарь муддатлар академик муддатлардан ортиқ бўлади. Янги билимларни ўзлаштириш даражаси тегишли равишда ТошВМОИ, ТошФарТИ, Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан назорат қилинади ҳамда масофадан туриб амалга ошириладиган таълим муваффақиятли якунланган тақдирда белгиланган намунадаги сертификат берилади.
67. Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига давлат томонидан қўйиладиган талаблар «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ белгиланади ва улар тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, услубий таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга йўналтирилган.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан клиник ординатурага кириш учун мақсадли (иш берувчи — ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ёки бошқа муассасалар, таълим берувчи муассаса клиник ординатор билан танловдан ўтгандан кейин уч томонлама шартнома тузилади) ва умумий танлов асосида эркин ўринлар (шартнома тузмасдан) ажратилади. Мақсадли ўқитишга танлов асосида олиш мутахассисликлар бўйича ажратилган ўринларга мувофиқ, кейин ҳудудий принципдан келиб чиққан ҳолда — республиканинг битта минтақасида яшайдиган (ёки кейинчалик ишга жойлаштирилишини хоҳловчи) талабгорлар ўртасида амалга оширилади. Танлов якунларига кўра тўлмаган битта мутахассисликлар бўйича мақсадли ўринлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, бошқа минтақалар учун қайта тақсимланади.
Ўзбекистон Республикасидаги олий тиббиёт таълим муассасасини тамомлаган, бошқа мамлакатлар муассасасидаги клиник ординатурага ўқишга кирган ва ўқишни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларида давом эттириш истагини билдирган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг ва ўқиш юзасидан шартноманинг нусхалари, назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ўзлаштириш даражасига доир ижобий баҳолар, бошқа мамлакатдаги таълим олинаётган муассасанинг илтимосномаси) асосида ўтишга рухсат беради. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланадиган, бошқа мамлакатларнинг тиббиёт олий таълим муассасаларини тугатган ва ушбу мамлакатларнинг клиник ординатурасига кирган врачлар Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига ўтказилишда, юқорида санаб ўтилган тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, олий тиббий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификацияси тўғрисидаги гувоҳномани ҳам тақдим этишлари керак.
42. Клиник ординатурани муваффақиятли тугатган шахсларга ушбу Низомга иловага мувофиқ гувоҳнома белгиланган тартибда берилади, у олинган врачлик мутахассислиги бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради. Гувоҳномада мутахассисликни ўзлаштириш даражасининг ўртача умумий баҳоси кўрсатилади.