Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.12.2017
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
23. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек, операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
30. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда нобанк кредит ташкилоти олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва нобанк кредит ташкилотларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 37-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) мазкур банднинг 1 ва 2-кичик бандларида назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига нобанк кредит ташкилотида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ҳақиқий эгаси мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 39-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
60. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузиладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Нобанк кредит ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;