Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.04.2010
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сонли «Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2093, 13.04.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 37-38-сон, 372-модда) қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1635, 2006 йил 31 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 43-44-сон, 436-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.