Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 158-модда) мувофиқ суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестиция фаолиятига оид талабларни белгилайди.
а) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан белгиланган суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) активларини жойлаштиришга оид талабларга ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сон буйруғи билан тасдиқланган «Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 529-модда) билан белгиланган суғурта захираларини жойлаштириш тартибига оид талабларга риоя қилиш;