3. Мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мол-мулкни (кейинги ўринларда мол-мулк деб юритилади) олиб қўйиш ваколатли орган мансабдор шахси томонидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган мол-мулк бўйича экспертиза, шунингдек, чиқиндилар ва идишларнинг ишлаб чиқаришда ёки иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқлилиги юзасидан ҳам ўтказилади.
8. Мол-мулкни олиб қўйган орган (мансабдор шахс) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган муддат мобайнида баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб этади, ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Терговга қадар текширув суриштирув ва дастлабки тергов органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни баҳолашда молия органлари вакиллари мажбурий тартибда қатнашадилар.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган товарларнинг истеъмолга, фойдаланишга ёки қайта ишлашга яроқсизлиги тўғрисида экспертиза томонидан хулоса чиқарилган тақдирда уни олиб қўйган ваколатли органнинг мансабдор шахси давлат ижрочиси, Санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва холис гувоҳлар иштирокида истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки қайта ишлаш учун яроқсиз деб топилган мол-мулкни мазкур Низомда назарда тутилган барча талаблар бажарилган ҳолда йўқ қилиб ташлайди.
Биз, қуйида имзо чекувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда 200__ йил «___» __________даги ___-сон ижро ҳужжати асосида 200__ йил «___» __________даги ___-сон олиб қўйиш протоколига мувофиқ олиб қўйилган қуйидаги мол-мулкни йўқ қилиб ташлашни амалга оширдик:
Т/р
Номи
Миқдори
Йўқ қилиб ташлаш усули ___________________________________________________________________
Йўқ қилиб ташланган жой ___________________________________________________________________
1. Давлат ижрочиси
____________
____________
2. Мол-мулкни олиб қўйишни амалга оширган ваколатли органнинг мансабдор шахси
____________
____________
3. Санитария-эпидемиология хизмати органи вакили
____________
____________
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили