Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда солиқ имтиёзларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 ва 3-иловаларга* (махвий) мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида» 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) 3-бандидаги «кейинчалик солиқ солинмасдан» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 195-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 25-модда) 2-бандида:
иккинчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 26 майдаги 204-сон қарорида:
7-банд чиқариб ташлансин;
8-банддаги «уларни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 23-модда) 2-бандининг иккинчи хатбошидаги «белгиланган йиғимлар ва тўловлардан» сўзлари «давлат божидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир таннархини пасайтириш ва кўмир саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 7 августдаги 345-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги «даромад (фойда)» сўзлари «фойда» сўзи билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 78-модда) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «бунда инвестор томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга фойда солиғи солинмайди» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 646-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 18 мартдаги 144-сон қарорининг 5-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида солиқ тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 24 февралдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 2-сон, 12-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат қилиш шароитлари ғоят оғир ва зарарли, ўта оғир ишлаб чиқаришларда ишлайдиган фуқароларнинг айрим тоифалари даромадларидан имтиёзли солиқ олиш тўғрисида» 1995 йил 1 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 3-сон, 7-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 5-илованинг 5-банди учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 19 мартдаги 152-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро жамоатчилик марказини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1997 йил 14 апрелдаги 186-сон қарорининг 4-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий муҳандислик-қурилиш қисмлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 3 ноябрдаги 498-сон қарорига илова 75-бандининг учинчи хатбоши.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари даромадларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида» 1997 йил 24 декабрдаги 562-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 11-12-сон, 40-модда).
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарорининг 1-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Машина-трактор паркларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг хизматларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 10 мартдаги 106-сон қарорининг 7-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 254-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорининг 5-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаётган аёлларнинг даромадига имтиёзли солиқ солиш тўғрисида» 1999 йил 17 мартдаги 117-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 13-модда).
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Объект муддатидан илгари фойдаланишга топширилганлиги ва шартнома қийматига нисбатан маблағлар тежалганлиги учун пудратчи ташкилотни буюртмачи томонидан мукофотлаш тартиби тўғрисида» 1999 йил 26 мартдаги 135-сон қарорига илованинг 2.4-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Президент кубоги учун ҳар йилги теннис турнири бюджетини маблағ билан таъминлашда қатнашувчи ҳомийларни солиқлардан озод қилиш тўғрисида» 1999 йил 28 майдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 29-модда).
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиллар тўхташ жойлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда).
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 августдаги 307-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 49-модда) .
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 30-модда).
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда).
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 289-сон қарорининг 9-банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарорига илова 9-бандининг олтинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 60-модда).
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорига 31-илованинг 3-банди.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги учун ҳар йили ўтказиладиган теннис турнири ITP Limited менежментини солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисида» 2002 йил 12 июндаги 207-сон қарори.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада китоб савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 августдаги 279-сон қарорининг 11-банди.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул-буюм лотереялари ўтказишни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 70-модда).
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 4-банди.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 1-модда).
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноати корхоналарини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 23 январдаги 33-сон қарорининг 8-банди.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Япония билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 14 июлдаги 333-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши.
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 10 сентябрдаги 425-сон қарори 2-бандининг тўртинчи ва бешинчи хатбоши.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши.