Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1005-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш Департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 48-сон, 472-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар томонидан банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
1. Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари олувчилар (кейинги ўринларда — грант олувчилар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига ушбу Қоидаларнинг 1, 2 ҳамда 3-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ банк ҳисобварақларидан кўчирмалар ва инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда — маълумотлар) мажбурий тартибда тақдим этадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига маълумотларни, бевосита чет эл давлатлари, уларнинг федерал ёки муниципал ташкилий тузилмалари, халқаро ва чет эл ташкилотлари, шунингдек, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда — донорлар) дастур ҳамда келишувларида ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инсонпарварлик ёрдамлари билан боғлиқ бўлган тадбирларни ўзаро мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорларида белгиланган инсонпарварлик ёрдами олувчилар, техник кўмаклашиш воситалари бўйича эса халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукумати ташкилотларининг техник кўмаклашишни тақдим этиш тўғрисидаги қарорларида кўрсатилган, техник кўмаклашиш воситаларини олувчилар тақдим этадилар.
7. Жалб этилаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 1-илова) донорлар томонидан дастурлар ва битимлар тасдиқланган ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг инсонпарварлик ёрдамлари билан боғлиқ бўлган тадбирларни ўзаро мувофиқлаштирилишига масъул ҳисобланган, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича Комплекс раҳбарининг қарорлари, шунингдек, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда чет эл ҳукумати ташкилотларининг техник кўмаклашишни тақдим этиш тўғрисидаги қарорлари тасдиқланган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.
9. Келиб тушган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушганлиги тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 2-илова) бўйича операциялар амалга оширилган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойи бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига почта орқали ёки қўлда тақдим этилади.
13. Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан, натура кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситаларининг ишлатилиши тўғрисидаги маълумот (мазкур Қоидаларга 3-илова) ишлатилиш бўйича операциялар амалга оширилган куннинг эртаси куни грант олувчининг жойлашган жойи бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмаларига қўлда тақдим этилади.