Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
1. Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 74-сонли «Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1373, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 291-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Лизинг тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мулкни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)