Судлар томонидан кредит шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Судларнинг эътибори кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномадаги ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК), «Гаров тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинишига қаратилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
2. Судлар назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 9-бобида кўзда тутилган битимлар тўғрисидаги умумий нормалар, шунингдек гаров, кафиллик шартномалари ва кафолатни тартибга солувчи ФКнинг 22-бобидаги қоидалар мазкур шартномаларнинг махсус қонунларга зид бўлмаган қисмигагина қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
7. ФКнинг 114-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз (кредит) шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда судлар қарз маблағларидан фойдаланган тараф кредитордан олган маблағларини қайтариши, шунингдек улардан фойдаланган ҳамма даври учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши лозим эканлигини ҳисобга олишлари керак.
Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун (мажбуриятларнинг бажарилиши узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун) жавобгарлик чоралари судлар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар бўйича қўлланилади. Агар кредит шартномасида мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрсатилмаган бўлса, кредит ташкилотлари ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллашни талаб қилишга ҳақлидир.
10. ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблағларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозим.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланади. Кўрсатилган, қарз суммасини қайтаришни кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул маблағларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу суммага ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар даъвогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича қаноатлантириши мумкин.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан киритилган)
11. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар кредит маблағларининг тегишли суммасига ва шу маблағлардан фойдаланганлик учун фоизларга тўланади.
14. Судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Охирги ҳолатда кредит шартномасининг таркибидаги гаров мажбурияти ФКнинг 271-моддаси ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида белгиланган гаровнинг зарур ҳуқуқий шартларини ўз ичига олиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
16. Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлиши керак. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши шарт (ФКнинг 271-моддаси биринчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Кўчар мол-мулк ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг 271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
18. ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади.
Агар гаров нарсаси ҳисобланган бино ёки иншоот гаровга қўювчининг умрбод эгалигида ва фойдаланувида бўлган ер участкасида жойлашган бўлса, ипотека шартномаси ФКнинг 272-моддаси тўртинчи қисмига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулк ҳақида тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак (ФКнинг 271-моддаси олтинчи қисми, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси).
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда)
Судларнинг эътибори қаратилсинки, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ипотекага олувчи ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ўз талабларини суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда, агар бу ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёхуд ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида қаноатлантиришга ҳақли, кўрсатилган модданинг учинчи қисмида санаб ўтилган, талабларни қаноатлантиришга фақат суд тартибида йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
25. ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 281-моддаси еттинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Судлар ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари керакки, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно (ФКнинг 284-моддаси биринчи қисми). Бунда, агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг мажбуриятларини олади. Гаровга қўювчининг мулклари бир неча шахсга ўтганда ҳуқуқий ворисларнинг ҳар бири гаровга қўйилган мол-мулкнинг унга ўтган миқдорига мутаносиб равишда гаров мажбурияти бўйича жавоб беради.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 25/309-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
ФКнинг 274-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганида гаровга қўювчининг гаровни бекор қилиш ҳақидаги талаби;
гаровга қўйилган ашёнинг нобуд бўлиши ёки гаровга қўйилган ҳуқуқнинг бекор бўлиши, агар гаровга қўювчи ФКнинг 276-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса;
гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдосида сотилиши, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ФКнинг 283-моддаси биринчи қисми 4-банди).
Олдинги таҳрирга қаранг.
гаровга олувчи Фуқаролик кодекси 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган)
30. Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда еки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми).
Олдинги таҳрирга қаранг.
30.1. Кредиторнинг кафил — «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси»га (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) нисбатан даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида»ги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим.
Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага нисбатан берилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
(30.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарорига асосан киритилган)
31. Судлар инобатга олишлари лозимки, кафил кредиторнинг талабларига қарши ўз эътирозларини билдиришга ҳақли. Кафилнинг эътироз билдириш имкониятлари фақат қарздорнинг асосий мажбуриятлари бўйича билдириши мумкин бўлган эътирозлари доирасида чекланади (ФКнинг 294-моддаси). Кафилнинг кўрсатилган кредитор талабларига қарши эътирозларга бўлган ҳуқуқи қарздорнинг асосий мажбурият бўйича қарзни тан олганлиги ёки кредитор талабларига қарши қандайдир эътирозлардан воз кечганлиги ҳоллари билан йўқолмайди (ФКнинг 294-моддаси биринчи қисми).
32. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунда ёки кафил билан қарздор ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли.
33. Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор томонидан бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятини юклаш шартлиги тўғрисидаги норма кафилнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга хизмат қилади. Қарздор томонидан ушбу мажбурият бузилганда, қарздордан кейин кафил ҳам кредитор талабларини қондирса, кафил ўз танловига кўра қарздорга регресс талабларини қўйиш ёки асоссиз олинганни кредитордан ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар кафил регресс талабларни қўйса ва қарздордан кредиторга тўланган суммани олса, қарздор асоссиз олинган сумма учунгина кредиторга мурожаат қилиши мумкин (ФКнинг 296-моддаси).
Асосий мажбурият бўйича қарзнинг ўтказилиши муносабати билан кафил, агар унинг ўзи бунга рози бўлмаса, янги қарздор учун жавоб бермайди (ФКнинг 322-моддаси).
Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади (ФКнинг 298-моддаси).
36. ФКнинг 298-моддаси учинчи қисмига асосан кафилликнинг амал қилиш муддати тугаши кафилликни бекор қилишга асос ҳисобланганлиги учун кредиторнинг кафилга кафиллик шартномасининг амал қилиш муддатидан кейин қўйган талаби мажбурият тугаганлиги асосида рад қилиниши лозим.
40. ФКнинг 302-моддасида назарда тутилган кафолатнинг чақириб олинмаслиги шуни ифодалайдики, у барча манфаатдор тарафларнинг, хусусан бенефициарнинг розилигисиз ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас, агар унда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.
41. Судлар кафилдан кредит суммаларини ундириш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари лозимки, кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги пул мажбурияти кафолатда кўрсатилган сумма билан чекланади. Агар кафолатда кафилнинг жавобгарлигини чеклаш тўғрисида бирор-бир шарт мавжуд бўлмаса, унга ФКнинг 24-бобидаги мажбуриятни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоида ва талаблар қўлланилади.
43. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 309-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган кафолат бўйича мажбуриятнинг бекор бўлиш асослари рўйхати тугал ҳисобланмайди. Кафолат ФКнинг 25-бобида назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асослари бўйича ҳам бекор бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.