Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.11.2015
 LexUZ шарҳи
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, улар фаолиятининг асоссиз чекланишига йўл қўймасликка йўналтирилган қонун ҳужжатларининг судлар томонидан тўғри ва бир хилда қўлланилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 114-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 21 ва 48-моддаларига мувофиқ, суд ҳокимияти ҳужжатлари, шунингдек, Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлари судлар, ушбу тушунтиришлар берилган қонун ҳужжатларини қўллаётган бошқа органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийдир.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари назорат қилувчи органларнинг ваколатларини, текширишларнинг асослари, даврийлиги ва ўтказилиш муддатларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3619 сонли Фармони (кейинги ўринларда — ПФ-3619 сонли Фармон) назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини қисқартириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини асоссиз чеклашларга йўл қўймасликка қаратилган.
4. Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти деганда, тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият тушунилади.
Ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) бўладилар.
Судлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619 сонли ва 2005 йил 24 июндаги «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида»ги ПФ-3622 сонли (кейинги ўринларда — ПФ-3622 сонли Фармон) Фармонларида назарда тутилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, давлат корхоналари (ташкилотлари, муассасалари), нотижорат ташкилотлар, шахсларга ва асосий фаолияти тадбиркорлик бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина суд томонидан қўлланишига эътиборларини қаратишлари лозим.
6. Судларнинг эътибори ПФ-3622 сонли Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси назорат қилувчи орган томонидан материаллар судга тақдим этилмасдан қўлланилишига қаратилсин. Тадбиркорлик субъекти томонидан содир этилган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик деганда, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари формал жиҳатдан мавжуд бўлган, аммо Давлат бюджети ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига жиддий моддий зарар етказмаган қилмиш тушунилмоғи лозим.
Судлар инобатга олишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси қайд этилган бўлимининг қоидалари мазкур Кодексининг 1-моддаси 2-қисмига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилмаган, аммо қонун ҳужжатларида уларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
ПФ-3619 сонли Фармонда назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни тугатиш кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чораси деганда, тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тўлиқ тугатилиши тушунилиши лозим.
Хўжалик низоларини кўришда хўжалик суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (кейинги ўринларда — ХПК) 77-моддасига мувофиқ, қўлланиладиган, унинг бекор қилиниши ХПКда ўрнатилган тартиб бўйича амалга ошириладиган, тадбиркорлик субъектига маълум бир ҳаракатларни содир этишни тақиқлаш даъвони таъминлаш чораси ҳисобланади.
ПФ-3619 сонли Фармон мазмун жиҳатидан молиявий санкцияларни қўллаш масаласини судгача ҳал қилиш тартибини белгилайди. Шу муносабат билан назорат қилувчи орган судга мурожаат қилгунга қадар молиявий санкция қўлланилаётган шахсга уни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги талабни ҳамда қўлланиладиган жарима суммаси кўрсатилган ҳисобни топширади ёки топширилиши маълум қилинадиган буюртма хат билан юборади.
16.2. ПФ-3622 сонли Фармоннинг 2-бандига асосан тадбиркорлик субъекти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўламаганлик учун содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини бир ой мобайнида ихтиёрий равишда қоплаш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш, жумладан, пеня тўлаш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолда тадбиркорлик субъекти унга нисбатан молиявий санкциялар қўлланишидан озод этилади.
17. Судларга ПФ-3619 сонли Фармонга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилиши тушунтирилсин. Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш унинг қоидалари ва тартибини бузган ҳолда ўтказилиши молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ариза (тақдимнома)ни рад қилиш учун асос бўлади.
17.2. Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ, назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишни амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши лозим:
Судлар назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ҳаракатларига уларнинг ўз ваколатларини амалга ошириш пайтида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганликлари ва Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 6, 9, 12 ва 17-моддаларида назарда тутилган, текшириш учун асос бўлган ҳужжатларни тақдим этганликлари, текширишларни қайд этиш дафтарига ёзувлар киритганликлари, давлат сирлари, тижорат ва бошқа сирларни сақлашни таъминлаганликлари, текшириш ҳужжатини расмийлаштирганликлари ва уни тадбиркорлик субъектига топширганликлари, хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятига аралашилмаслик нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо беришлари лозим.
ПФ-3619 сонли Фармонда назарда тутилган лицензиялар (рухсатномалар)нинг амал қилишини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чораси лицензиат томонидан лицензион келишувда назарда тутилган талаблар ва шартларни бажармаслик, лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини бажармаслик ҳолларида қўлланиладиган ташкилий характердаги маъмурий жавобгарлик чораси ҳисобланади.
23. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 1 ва 3-моддаларига мувофиқ давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсларнинг тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳар қандай ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан тадбиркорлик субъектлари томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.